Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Амалий бухгалтерия

Балансдан ташқари идишлар

 

Корхона бўёқ эритгич ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотни пэт-баклажкаларда доналаб сотамиз. Харидор билан пэт-баклажкаларни унинг ўзи бериши ҳақида шартнома туздик. Бу ҳолда маҳсулот нархи бизнинг идишимизда сотилган маҳсулотникидан арзонга тушади.

Харидорнинг қайтариладиган идишлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

З.Азизова, бухгалтер.

 

– Идишларни ҳисобга олиш ­4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Шартномага кўра маҳсулотни сотишда идишларни харидорнинг ўзи берса, унга мулк ҳуқуқи харидордан етказиб берувчига ўтмайди. Етказиб берувчи уларни балансга кирим қилмайди. Етказиб берувчига идишларни бериш ва уларни харидорга қайтариш қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Харидорнинг идишларида сотиладиган маҳсулот қиймати уларнинг қийматини ўз ичига олмайди. Идишларнинг қайтарилиши товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 4-банди).

Қайтариладиган идишлар балансдан ташқари 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» счётида акс эттирилади. Сизнинг ҳолатда гаров суммаси йўқ, демак, 002-счётга пэт-баклажкалар миқдорини нархсиз кирим қиласиз.

 

Тайёр маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерия балансида идишларнинг қайтарилиши қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қайтариладиган идишлар балансдан ташқари ҳисобга қабул қилинди

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар»

 

 

Қайтариладиган идишлар эгасига қайтарилди

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар»

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика