Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Техник мойларни сотиш: ҳамма лицензия олиши зарурми

 

Корхонамиз техник мойларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишни режалаштирмоқда. Ушбу фаолият лицензияланиши лозим, заводда идишга қадоқланган техник мойларни реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно.

Заводда идишга қадоқлаш нима дегани? Корхонамиз қандай ҳолатда ушбу талабга жавоб бера олади?

МЧЖ директори.

 

– Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш (бироқ ишлаб чиқариш эмас), бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно, тегишли лицензия бўлишини талаб этади (Рўйхат, Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова). Худди шу талаб Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 28.06.2003 йилдаги 289-сон қарорига 1-илова) 2-бандида ҳам назарда тутилган.

Шу тариқа, заводда идишга қадоқланган техник мойларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш лицензияланмайди.

Заводда идишга қадоқлаш нима дегани? ДСТ 17527-2003 «Идишга қадоқлаш. Атама ва таърифлар»да қуйидаги формулировка келтирилган: «идишга қадоқлаш – маҳсулот шикастланиши ва йўқотилишидан, атроф муҳит ифлосланишидан ҳимояланишини таъминловчи, шунингдек маҳсулот айланиши жараёнини таъминловчи восита ёки воситалар комплекси».

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилувчи давлат инспекцияси (Ўздавнефтгаз­инспекция) тушунтиришига кўра: «заводда идишга қадоқлаш – тай­ёрловчи завод томонидан идишга қадоқланадиган нефть маҳсулотлари қадоғи». Бунда ДСТ 1510-84 «Нефть ва нефть маҳсулотлари. Маркировкалаш, идишга қадоқлаш, ташиш ва сақлаш»нинг ­2.9-бандида идишга қўйиладиган талаблар назарда тутилган.

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ҳам ушбу масала юзасидан худди шундай позицияга эга, унинг тушунтиришича, «заводда идишга қадоқлаш деганда тайёрловчи завод томонидан нефть маҳсулотларининг тайёрланиши ва қадоқланиши тушунилади».

Юқорида айтилганлардан шундай хулосага келиш мумкинки, нефть маҳсулотларини заводда идишга қадоқлаш маҳсулотнинг ажралмас қисми бўлган ташқи шикастланишлардан маҳсулотни ҳимоялаш воситаси саналади. Бу ҳимояни маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) тегишли маркировка қўйган ҳолда таъминлайди. Фикримизча, нефть маҳсулотлари заводда идишга қадоқланишининг қуйидаги аломатларини ажратиш мумкин:

√ асосий жойлаш элементи сифатида идишнинг мавжудлиги;

√ герметик сақлаш ва ташиш учун тиқинловчи воситаларнинг мавжудлиги;

√ идишдаги маркировка.

Шу тариқа, техник мойлар тай­ёрловчи завод томонидан корхона стандартларига ва ДСТ 1510-84 талабларига (ушбу норматив ҳужжатда нефть маҳсулотларини, шу жумладан мойларни сақлаш ва ташишга яроқли идиш турлари келтирилган) мувофиқ идишга қадоқланган ва маркировкаланган бўлса, ишлаб чиқарувчи уларни нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз реализация қилиши мумкин.

Шуни қайд этиш муҳимки, нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади (289-сон Низомнинг 3-банди).

 

Мария Колусева,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ юрисконсульти.

Прочитано: 1520 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика