Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Обуна–2018

Марғилонда шундай обуначимиз бор...

 

– Қаердан келдингиз? Тошкентданми? Қаерда, ким бўлиб ишлайсиз? «Norma» компаниясининг мухбири? Жуда яхши?! Газеталарингизни яхши кўраман! Ўқиб, кўплаб саволларимга жавоб топаман, чунки ўзим бухгалтерман-да. Экспертларингиз берган тавсиялар эса нафақат йўл қўйилган хатоларни тузатишга, балки уларга йўл қўймасликка ҳам ёрдам беради.

 

Марғилон шаҳридаги «Нурли тонг» МЧЖ бухгалтери Замира Тошпўлатова билан шу тарзда танишдим. Бу корхона миллий газламалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бизнинг соҳага бағишланган семинар, тренинг ёки матбуот анжуманида эмас, балки ­«Чимён» санаторийсида (Фарғона вилояти) танишдик – хонадош бўлган эдик.

Замира опанинг айтишича, бир неча йил аввал унинг компанияси ўз ишлаб чиқариши учун хориж ускунасини харид қилишга кредит олган. Кўп йиллик бухгалтер бўлса-да, бизнесни ривожлантиришга кредит олиш таомили унинг учун янгилик эди. Айни ўша пайтда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасида тадбиркорлик субъектларини кредитлашнинг амалий жиҳатларига бағишланган бир туркум материаллар чоп этилганди. Газета материалларидаги барча тавсиялар амалиётда қўлланди.

Бироқ ускуна олиб киришда импорт масалалари бобида тажрибасизлик туфайли компания бошқа нарсага дуч келди – божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланмаган. Божхона тўловларини «Нурли тонг» МЧЖ тўлиқ ҳажмда тўлаб бўлган, имтиёзга ҳуқуқи борлигини анча кеч билиб қолган.

– Экспертларингизга сайт орқали «Жавоб берамиз» маълумот хизматига мурожаат қилиб, савол бериш мумкинлигини биламан. Бироқ ўшанда маслаҳатни телефон орқали очмоқчи бўлдим. Зеро, асосий саволдан ташқари, дарҳол аниқлаштирилиши керак бўладиган бошқа саволлар ҳам туғилиши мумкин эди-да, – деди З.Тошпўлатова. – Телефон орқали маслаҳат берган эксперт имтиёз олиш ҳуқуқимиз борлигини тасдиқлади. Шунингдек ортиқча тўланган суммани қандай қилиб қайтариб олишни батафсил тушунтирди. Дарвоқе, мендан эксперт билан қайси тилда суҳбатлашмоқчи эканлигимни ҳам сўрашган. Мен учун бу – жуда муҳим. Ишимга тааллуқли масалаларни она тилим – ўзбек тилида муҳокама қилиш мен учун қулай-да, албатта.

Ўшандан буён марғилонлик компаниянинг бухгалтери «Жавоб берамиз» маълумот хизматига турли саволлар билан телефон орқали бир неча марта мурожаат қилган ёки газеталарнинг навбатдаги сонларида тайёр жавобларни ўқиб, мамнуният ҳис қилиб келади.

– Пойтахтдан олисда бўлганим боис «Norma» профессионал ривожланиш маркази базасида ўтказиладиган бепул бонусли семинарлар ёки мижозлар учун имтиёзли нархларда ўтказиладиган ўқув курсларида иштирок этолмаслигимдан афсусдаман. Агар масофа яқин бўлганида, мен мамнуният билан уларда қатнашардим, – бир оз афсусланди ҳамсуҳбатимиз. – Бироқ компания ўз обуначиларига тақдим этадиган имкониятлар ҳам газетхонларнинг ўқувчилари ва компаниянгиз бошқа маҳсулотларининг фойдаланувчиларига ўз профессионал вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун ишончли ахборот олишда етарлидир, буларга: қонун ҳужжатларидаги кичик бизнес ва бухгалтерия ишига тегишли ўзгаришларнинг таҳлили; солиқ солиш ва турли хўжалик вазиятларини ҳисобга олишни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар, баъзан муайян ҳоллар учун ҳатто батафсил йўриқнома, бухгалтерия ва солиқ ҳисоботини тайёрлаш бўйича услубий тавсиялар ва кўплаб бошқа нарсалар киради.

– Директоримиз ходимлардан ҳар гал ишга доир таклифларни киритинг, деганда мен, биринчи навбатда, унга «Солиқ ва божхона хабарлари» ҳамда «Норма маслаҳатчи» газеталари комплектига йиллик обунани расмийлаштиришни эслатаман, – жилмаяди Замира опа.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА,

«Norma Online» мухбири.

Прочитано: 1472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика