Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Амалий бухгалтерия

AVECO усулида

 

Корхона маиший техника ишлаб чиқаради. ТМБни ҳисобдан чиқариш усули – AVECO. Тайёр маҳсулот тайёр маҳсулотлар омбори ва кўргазма залида сақланади ва жўнатилади.

Июнь бошидаги маҳсулотлар қолдиқлари: омборда – 1 800 000 сўмлик 18 бирлик, залда – 200 000 сўмлик 2 бирлик. Жами – 2 000 000 сўмлик 20 бирлик. Июнда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар – 12 000 000 сўмлик 80 бирлик.

1-вариант.

Омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг жами таннархи = Давр бошида омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг таннархи + Давр мобайнида келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг таннархи (1 800 000 + 200 000 + 12 000 000 = 14 000 000 сўм).

Омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг жами миқдори = Давр бошида омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг миқдори + Давр мобайнида омборларга келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг миқдори (18 + 2 + 80 = 100 бирлик).

Омборлардаги 1 та тайёр маҳсулот бирлигининг таннархи: 14 000 000 / 100 = 140 000 сўм.

2-вариант (кўргазма залини ҳисобга олмаганда). 

Омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг жами таннархи = Давр бошида омбордаги тайёр маҳсулотларнинг таннархи + Давр мобайнида келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг таннархи (1 800 000 + 12 000 000 = 13 800 000 сўм).

Омбордаги тайёр маҳсулотларнинг жами миқдори = Давр бошида омбордаги тайёр маҳсулотларнинг миқдори + Давр мобайнида келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг миқдори (18 + 80 = 98 бирлик).

Омбордаги 1 та тайёр маҳсулот бирлигининг таннархи: 13 800 000 / 98 = 140 816,33 сўм.

Қайси ҳисоб-китоб тўғри?

И.Ли, МЧЖ бош бухгалтери.

 

1-вариант – тўғри.

Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олишда сақлаш жойларидан қатъи назар корхонанинг барча тайёр маҳсулотларини ҳисобга олиш зарур.

Маҳсулотлар ҳар бир бирлиги қийматини ўртача тортилган қиймат (AVECO усули) бўйича аниқлаш айнан бир хил маҳсулотлар бирлигининг умумий таннархини уларнинг умумий миқдорига бўлиш йўли билан амалга оширилади. Умумий таннарх давр бошидаги маҳсулотларнинг таннархи ҳамда давр мобайнида келиб тушган маҳсулотларнинг таннархидан шаклланади. Маҳсулотларнинг умумий миқдори ҳам худди шундай аниқланади. Ўртача қиймат белгиланган даврийлик бўйича (масалан, ойда 1 марта) ёки маҳсулотларнинг ҳар бир янги партияси келиб тушишига кўра ҳисоблаб чиқарилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­4-сон БҲМСнинг 56-банди).

 

Мисолингиз асосида ҳисоб-китоб қиламиз.

Омборлардаги 1 та тайёр маҳсулот бирлигининг таннархи AVECO усули бўйича = (Давр бошида омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг таннархи + Давр мобайнида омборларга келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг таннархи) / (Давр бошида омборлардаги тайёр маҳсулотларнинг миқдори + Давр мобайнида омборларга келиб тушган тайёр маҳсулотларнинг миқдори), яъни:

(1 800 000 + 200 000 + 12 000 000) / (18 + 2 + 80) = 140 000 сўм.

 

Маҳсулотлар таннархини аниқлашнинг қўлланаётган усули корхона ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 4649 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика