Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Солиқ солиш

Кўп соҳада бизнес юритиш: солиқларни ҳисоблаб чиқариш хусусиятлари

 

Корхона илгари фермер хўжалиги бўлган. Асосий фаолият тури – боғдорчилик, ягона ер солиғини тўлаганмиз. Ҳозир ҳам қишлоқ хўжалиги асосий фаолият тури бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, чакана савдо, умумий овқатланиш ва Paynet хизматларини кўрсатамиз. Баъзан чорак якунларига кўра чакана савдо обороти кўпаяди.

Қишлоқ хўжалиги, чакана савдо, умумий овқатланиш билан шуғулланувчи ва Paynet хизматларини кўрсатувчи корхона қандай солиқларни тўлаши керак?

Д.Жабборов, бухгалтер.

 

2016 йил якунига кўра корхона қишлоқ хўжалиги товарларини етиштирувчи ҳисобланган бўлса, қишлоқ хўжалиги товарларини етиштириш (боғдорчилик) доирасида ягона ер солиғини тўловчи саналади.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак (Солиқ кодексининг 362-моддаси):

● ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури ҳисобланади. Уни қайта ишлаши ҳам мумкин;

● қишлоқ хўжалигини юритиш учун давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган ер участкаларига эга;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни қайта ишлаш улуши, шу жумладан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этади.

Ушбу мезонларга мувофиқлик маълумотнома асосида белгиланади, у солиқ органларига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача топширилади. Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши кўрсатилади.

Корхонангиз ушбу шартларга жавоб берса, мазкур фаолият тури доирасида ЯЕС тўлайди. Чакана савдо, умумий овқатланиш ва Paynet хизматлари бўйича белгиланган ставкаларда ЯСТ тўлаш ва алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш зарур (Солиқ кодексининг 363-моддаси; 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-1, 10-2-иловалар).

Баъзи чоракларнинг якунларига кўра чакана савдо асосий фаолият тури бўлишини қайд этгансиз. Ушбу ҳисобот даврларида Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ қатъий белгиланган солиқдан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашингиз зарур.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика