Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Солиқ солиш

Ихтиёрий ҚҚС: огоҳлантиринг ва тўланг

 

Янги ташкил этилган корхонаЯСТ тўловчиси ҳозирча иш ҳажмига эга эмас. Чорак бошлангунча ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлаш ҳақида ДСИга ариза топширмадик. Натижада зарар кўраяпмиз.

Янги ташкил этилган корхона ДСИга билдириш тақдим этмай, навбатдаги чоракдан ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчиси бўлиши мумкинми?

Елена, бош бухгалтер.

 

ЯСТни тўловчилар ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширганда ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ҳақли (Солиқ кодексининг 354-моддаси).

Корхоналар ҚҚСни тўлашга ўтиш учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ёзма билдириш тақдим этишлари шарт. Бунда фаолият юритаётган корхоналар уни навбатдаги чорак бошланишидан камида 1 ой олдин, янги ташкил этилганлари эса – ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар топширадилар.

ҚҚС ҳисобварақ-фактураларда акс эттириладиган оборотлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобга қабул қилинадиган ва бюджетга ўтказиладиган суммани камайтирадиган ҚҚС етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари бўйича аниқланади. Шу сабабли дастлабки ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санада эмас, балки илк хўжалик операцияси санасида фаолият амалга оширила бошланган деб ҳисоблаш лозим.

Зарар кўраётганингиз далили корхонангиз хўжалик фаолиятини бошлагани ва хўжалик операцияларини амалга ошираётганидан гувоҳлик беради.

Янги ташкил этилган корхона сифатида фаолиятни амалга оширишни бошлагунга қадар билдириш тақдим этишга улгурмагансиз. Фаолият юритаётган корхона сифатида уни навбатдаги (III) чорак бошлангунига қадар бир ой олдин тақдим этишингиз керак эди. Бундай қилмаганингиз сабабли IV чоракдан бошлаб ихтиёрий асосда ҚҚС тўлашга ўтишингиз ҳақидаги билдиришни 1 сентябргача тақдим этишингиз зарур.

IV чорак бошлангунча корхонангиз аввалги солиқ солиш тизимида қолади.

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика