Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 33 / Кадрлар бўлими

Ихтисослигим бўйича ишламоқчиман

 

НТМнинг 2 та муассиси бор: 1-муассисдиректор; 2-нчисимаълумоти бўйича руҳшунос, якка тартибдаги тадбиркор.

Иккинчи муассис ишга жойлашмасдан туриб руҳшунослик хизматларини кўрсата оладими? Зеро у ташкилот фойдаси учун ишлаб, бунда иш ҳақи олмаслиги мумкин. Ёки у умумий асосларда ишга жойлашиши шартми? НТМга расман ишга жойлашган тақдирда буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, ахир у ЯТТ ҳам ҳисобланади-ку? Ўриндошлик асосидами?

Г.О.

 

Йўқ, муассис ишга жойлашмай туриб руҳшунос хизматларини кўрсата олмайди. Руҳшунос сифатида ишлаш учун НТМ ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага ишга жойлашиши керак, бу меҳнат учун ҳақ (иш ҳақи) тўланишини англатади. Ўриндошлик асосида эмас, асосий иш жойи бўйича ишлаши керак. Яъни ишга қабул қилиш вақтида мазкур шахс қуйидаги ҳужжатларни:

 паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни;

 меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кирмаётган бўлса, албатта);

 ҳарбий хизматга мажбур ёки чақирилувчи бўлса, тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

 олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тақдим этади (МКнинг 80-моддаси). 

Директор тимсолида НТМ билан унинг ўртасида меҳнат шартномаси тузилиб, у ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади (МКнинг 82-моддаси).

Муассис бир вақтнинг ўзида ЯТТ ҳам бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномасидаги иши тўғрисидаги шартлар орасида тарафлар ўртасидаги келишувга биноан унинг аниқ иш вақти кўрсатилган бўлиши керак. Хусусан, унга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин (МКнинг 119-моддаси), ушбу вақтдан ташқари ЯТТ сифатидаги фаолияти билан шуғуллана олади.

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) руҳшунос хизматларини кўрсатиш киритилмаган. Тегишинча, жисмоний шахслар ЯТТ сифатида мазкур фаолият турини амалга оширишлари мумкин эмас (ВМнинг 6-сон қарори ­2-банди).

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1610 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика