Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 26 / Кадрлар бўлими

Ходим дам олиши керак

 

Ходим 2009 йилдан бери ишлайди, навбатдаги йиллик таътилга атиги 1 марта, бунинг устига 12 иш кунига чиққан. Тўғри тушунган бўлсам, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни у фақат меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда пул кўринишида олиши мумкин. Умуман олганда, бу таътиллар «куядими» ёки йўқми?

Г.Р.

 

Йўқ, таътиллар «куймайди».

Эслатиб ўтамиз, таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим (МКнинг 143-моддаси 5-қисми).

Ходимга шунча йиллик узоқ давр ишлаши давомида таътил бермаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини шубҳасиз қўпол равишда бузиш ҳисобланади, у жавобгарликка – мансабдор шахсларга нисбатан ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солинишига олиб келади (МЖТКнинг 49-моддаси).

Бундай таътиллар «куйиб кетмайди», сабаби меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151, 275-моддалари).

Ишлаш даврида таътилнинг шу кунларини таътиллар жадвалида ҳисобга олган ҳолда навбатдаги йиллик таътилга қўшиш ёки уларни алоҳида бериш мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1533 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика