Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 26 / Кадрлар бўлими

Ички ўриндошликни расмийлаштирамиз

 

Ташкилотимиз штатида атиги 10 киши бор, шу жумладан бош бухгалтер 0,5 ставкада ишлайди. Бухгалтер ёрдамчисини ишга олдик, у кассир вазифасини ҳам бажаради. Ушбу лавозимни Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори 16-бандига асосан «Бош бухгалтер ёрдамчиси/кассир» дея номлашга қарор қилдик.

Бундай лавозимни белгилашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ходимларнинг қайси тоифасига киради ва Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори (ММСК) бўйича қандай кодга эга бўлади?

Н.Мўминова,

 

– Ташкилотлардаги ходимлар ҳисоби, барча ҳужжатлардаги ёзувлар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида (ВМнинг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган) кўрсатилган хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари номланишига қатъий мувофиқликда амалга оширилиши керак.

Меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат шартномаларини тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда хизматчиларнинг лавозимлари номларидан фойдаланиш борасида Классификаторни барча ташкилотларда қўллаш мажбурийдир.

Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича Классификаторда кўрсатилмаган ҳосила лавозимлар ва касблар белгиланиши мумкин, шу жумладан:

► ишчилар касблари бўйича – катта ва ёрдамчи;

хизматчилар лавозимлари бўйича (саволда кўрсатилганидек) – ўринбосар, ёрдамчи, биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, бош, етакчи, катта, кичик, олий маълумотли, ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунарга доир маълумотли, сменали, бригадали, вилоят, туман, участка, кон ва ҳоказо (Классификаторнинг 16-банди).

Штат жадвалига бош бухгалтер ёрдамчиси лавозимининг киритилиши Классификаторнинг 16-банди талабларига мувофиқ келади. Бироқ 2 та лавозимнинг каср орқали бирлаштирилиши (кассир/бош бухгалтер ёрдамчиси) тўғри бўлмайди.

 

Бош бухгалтер ёрдамчиси ва кассир турли лавозимлар. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификацияси жадвалидан кўчирмага эътибор беринг (Классификаторга 2-илова):

Лавозимлар

номи

ММСК

бўйича код

Ходимлар

тоифаси

Таълимнинг энг

паст даражаси

ОТЙМК

бўйича код

Бош

бухгалтер

1231

 

Б

 

О/М

 

5230900

 

Кассир

 

4211

 

Т

 

ЎМКҲТ

 

3230900,

3230600

 

Штатида атиги 10 киши бўлган ташкилотда 2 бирлик – бош бухгалтер ёрдамчиси ва кассирга эга бўлиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тушунарли. Мазкур вазиятда бош бухгалтер ёрдамчиси зиммасига унинг розилиги билан касса операцияларини юритиш мажбуриятларини юклаш ва тарафларнинг келишувига кўра ишлар ҳажми ошганлиги учун унга қўшимча тўловни назарда тутишни тавсия этамиз (МКнинг 160-моддаси).

 

Буйруқлар намуналарини келтирамиз.

 

Ишга қабул қилиш чоғида:

 

«2017 йил 1 июлдан Эргашева Наима Раҳимбековна штат жадвалига кўра иш ҳақи тўлаган ҳолда бош бухгалтер ёрдамчиси лавозимига қабул қилинсин.

Бош бухгалтер ёрдамчисининг лавозим мажбуриятларига қўшимча равишда Эргашева Н.Р. зиммасига унинг розилиги билан касса операцияларини юритиш вазифаси юклансин, қўшимча иш ҳажми учун 200 000 (икки юз минг) сўм миқдорида қўшимча иш ҳақи тўлансин (ЎзР МКнинг 160-моддаси)».

 

Меҳнат фаолияти жараёнида қўшимча вазифалар юклатилганда:

 

«Ишлаб чиқариш зарурати сабабли 2017 йил 1 июлдан бошлаб бош бухгалтер ёрдамчисининг лавозим мажбуриятларига қўшимча равишда Эргашева Наима Раҳимбековна зиммасига унинг розилиги билан касса операцияларини юритиш вазифаси юклансин, қўшимча иш ҳажми учун 200 000 (икки юз минг) сўм миқдорида қўшимча иш ҳақи тўлансин (ЎзР МКнинг 160-моддаси)».

 

Бунда хато қилмаслик ва «кассир вазифасини юклаш» деб расмийлаштирмаслик муҳимдир. Бундай формулировка штат жадвалида кассир лавозими мавжудлигини англатади, «юклаш» эса бир неча касб ва лавозимда ишлаш сифатида расмийлаштирилади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20-банди).

Бошқа вариант – бош бухгалтер ёрдамчиси билан меҳнат шартномасини имзолаш ва лавозим йўриқномасини тасдиқлаш чоғида унда касса операциялари юритилишини назарда тутиш лозим. Ҳақ суммасини лавозим маошига киритинг.

Бухгалтер учун белгиланган ММСК бўйича кодни (2411) қўллаш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Шунга эътиборингизни қаратамизки, Классификаторда «бухгалтер-кассир» лавозими (ММСК коди – 3433) назарда тутилган. Янги лавозим яратиш ўрнига уни қўллаш имконини кўриб чиқинг.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 2014 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-06-22 18:09:59, Гость_дилфуза:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика