Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 25-26 / Хўжалик операцияси

Ҳудудни ободонлаштириш: харажатлар қандай ҳисобдан чиқарилади

 

Ташкилотимизнинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Ўзимизга қарашли ер участкаси бор, унда ободонлаштириш ишлари олиб борилган: йўлка ва майдончалар бетонланган.

Участкани ободонлаштириш учун сотиб олинган бетонни қандай ҳисобдан чиқариш мумкин?

С.Козлова,

бош бухгалтер.

 

– Ер майдони, кириш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари учун тўхташ жойлари, тўсиқларни яхшилаш ва бошқа турда кўркамлаштириш харажатлари 0850-«Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» счётида жамланади. Сизнинг ҳолатда бу – мазкур мақсадлар учун сотиб олинган бетон қиймати.

Ҳисобда бетоннинг ҳисобдан чиқарилишини қуйидаги проводка билан акс эттирамиз:

Дт 0850-«Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар»

Кт 1050-«Қурилиш материаллари».

Ободонлаштириш ишлари якунлангач, капитал қўйилмалар 0111-«Ерни ободонлаштириш» счётига ҳисобдан чиқарилади (Йўриқнома, 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ерни ободонлаштириш асосий воситалар объекти ҳисобланади, уларнинг қиймати бутун фойдали хизмат давомида корхона харажатларига амортизация ажратмалари тарзида мунтазам тақсимлаб борилади.

Ушбу объектлар амортизациясининг чекланган нормаси бошқа гуруҳларга киритилмаган бошқа асосий воситалар учун бўлганидек 15% миқдорида белгиланган (Солиқ кодексининг 144-моддаси). Амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ ёки юқорироқ нормалар бўйича ҳисоблашга ҳам йўл қўйилади, бироқ бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиши керак.

Фойда солиғини тўловчилар учун солиқ солинадиган базани аниқлаш мақсадида жадаллаштирилган амортизация ҳолатида белгиланганидан юқорироқ нормадан фойдаланганда 15%лик белгиланган ставка қўлланилади. Нормадан юқори амортизация суммаси чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси).

Ерни ободонлаштиришнинг амортизация харажатлари ободонлаштирилган ер участкасининг мақсадига қараб харажатлар счёти билан корреспонденцияда 0211-«Ерни ободонлаштиришнинг эскириши» счётида жамланади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика