Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 25-26 / Солиқ солиш

Адвокат солиқларни қандай тўлайди?

 

1. Адвокатлик ташкилотлари қандай солиқларни тўлайди?

2. Улар учун нима солиқ солинадиган база ҳисобланади?

3. Улар қандай турдаги ҳисоботларни қайси муддатларда топширадилар?

Л.М.

 

Адвокатлик тузилмалари тўлайдиган солиқлар

Адвокатлик ташкилоти (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати, бундан кейин – адвокатлик тузилмалари) нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Фаолиятнинг адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этиладилар, қуйидагилар бундан мустасно:

● божхона тўловлари (Солиқ кодексининг 343, 344-моддалари);

● ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) (Солиқ кодексининг 305–311-моддалари);

● автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим (Солиқ кодексининг 320–325-моддалари);

● тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар:

► жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) (Солиқ кодексининг 167–196-моддалари);

► ШЖБПҲ (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова);

► суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг 305–311-моддалари);

► дивидендлар ёки фоизлар суммасидан фойда солиғи (Солиқ кодексининг 156-моддаси);

► ЎзР норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан фойда солиғи (Солиқ кодексининг 155-моддаси).

Адвокатлик тузилмалари (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи нотижорат ташкилотлари учун назарда тутилган умумбелгиланган тартибда тўланади (Солиқ кодексининг 391-моддаси).

 

Солиқ солинадиган база

Солиқ (тўлов) тури

 

Солиқ солинадиган база

 

ЖШДС

 

Солиқ солинадиган база жисмоний шахсларнинг жами даромадидан келиб чиқиб, солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади

 

ШЖБПҲ

 

Солиқ солинадиган даромадлар, бундан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромад, яъни ҳар ой учун 1 ЭКИҲ чегирилади. ЖШДС белгиланган шкалада ушлаб қолинганда ШЖБПҲга бадалларни ҳисоблаб чиқаришнинг кўрсатилган тартиби қўлланади. Агар ЖШДС шкала бўйича эмас, балки қонун ҳужжатларига мувофиқ энг юқори ставкада (2017 йилда – 23%) ушлаб қолинса, ШЖБПҲга бадал 1 ЭКИҲни чегирмаган ҳолда солиқ солинадиган даромаднинг бутун суммасидан ҳисоблаб чиқарилади

 

ЯИТ ва суғурта бадаллари

 

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари, солиқлар ушланишини ҳисобга олмасдан, мажбурий ажратмалар объекти ҳисобланадиган даромадларнинг барча турларига (шу жумладан адвокатларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси ва адвокатлик тузилмалари барпо этадиган бошқа жамғармалар маблағларидан тўланадиган) ҳисоблаб ёзилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланади. Меҳнат шартномасига ёки предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

Адвокатларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ЯИТ суммаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқарилади:

CF = ((Y + V) x С) / (100 + C), бунда:

Y – адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун олинган маблағлар (адвокат гонорари) ҳамда адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар ўртасидаги фарқ;

V – суғурта бадаллари ҳисобланадиган адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан тўловлар;

С – ЯИТнинг фоиздаги ставкаси.

Фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:

CF1= ((Y-CF) + V) x C1 / 100, бунда:

С1 – мажбурий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси

Дивидендлар ва фоизлар суммасидан фойда солиғи

 

Тўланадиган фоизлар ва дивидендлар суммаси солиқ солинадиган базага киритилади

 

ЎзР норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан фойда солиғи

 

ЎзР норезидентларига тўланадиган, Солиқ кодексининг 155-моддасида кўрсатилган даромадлар солиқ солинадиган базага киритилади

 

Божхона тўловлари

 

Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, қайтариш ва ундириш тартиби, шунингдек божхона тўловлари бўйича имтиёзлар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади

 

Автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим

 

Олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки уларнинг қиймати солиқ солинадиган базага киритилади

 

 

Адвокатлик тузилмаси нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга, солиқ органларига ва давлат статистика органларига ҳисоботлар тақдим этади («Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси).

Тадбиркорлик фаолияти мавжудлигидан қатъи назар, адвокатлик тузилмалари хўжалик юритувчи субъектлар учун назарда тутилган шакллар бўйича ва муддатларда молиявий ҳисоботларни топширишлари зарур (Қоидаларнинг 1-банди, 7-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Жадвалда тадбиркорлик фаолияти мавжуд бўлмаганда адвокатлик тузилмалари учун ҳисобот турлари рўйхати келтирилган.

Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда уларга Солиқ кодексининг 23-моддасида келтирилган умумбелгиланган солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи қўшилади.

 

Адвокатлик тузилмасининг ҳисоботлари ва уларни топшириш муддатлари

Ҳисобот турлари

 

Ҳисобот шакллари

 

Ҳисоботни топшириш муддатлари

 

Солиқ органларига

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи

 

2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Ҳар чоракда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан;

йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан ке­йинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан

 

ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи

 

10-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Ҳар ойда – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан;

йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан ке­йинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан

 

Дивидендлар ва фоизлар суммасидан фойда солиғи

 

1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугаганидан кейин 25 кундан кечиктирмасдан

 

ЎзР норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан фойда солиғи

 

«Бухгалтерия баланси» (1-сон шакл)

 

1-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Ҳар чоракда – ҳисобот даври ўтгандан сўнг кейинги ойнинг 25-санасигача;

йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан ке­йинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан

 

«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-сон шакл)

 

2-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

«Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот» (4-сон шакл)

 

4-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Йил якунларига кўра – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан

 

«Ўз сармояси тўғрисида ҳисобот» (5-сон шакл)

 

5-илова, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Халқ банки филиалига

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи ходимлар реестри

 

АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом

 

Ҳар ойда – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача

 

Давлат статистика хизмати органларига

 

1-ННТ шакли (йиллик) «Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот»

 

112-илова, АВ томонидан 1.12.2016 йилда 2843-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Йил якунларига кўра – ҳисобот давридан кейинги даврнинг 2 мартидан кечиктирмасдан

 

ЎзР Адвокатлар палатасига

 

Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлари

 

АВ томонидан 15.12.2009 йилда 2054-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Ҳар 6 ойда (ярим йил ва йил) – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача

 

Рўйхатдан ўтказувчи адлия органига

 

Ўтган йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш ва маблағларни сарфлаш манбалари тўғрисида декларация, мавжуд аъзолар сони тўғрисида маълумотлар

 

АВ томонидан 26.12.2016 йилда 2852-сон билан рўйхатдан ўтказилган

 

Ҳар йили – 1 февралгача

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2600 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика