Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Вақтинчалик ходим

 

Қурилиш ишларини ташкил этиш жараёнида ишчиларни (ғишт терувчи, девор урувчи, сувоқчи ва ҳ.к.) муайян муддатга ёллаш чоғида шартномаларни расмийлаштириш юзасидан бир қатор саволлар юзага келади.

Ишчилар билан муддатли меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин (пудрат ташкилоти мисолида)?

С.Ҳасанов.

 

– Айрим ҳолларда бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатлари у билан номуайян муддатга меҳнат муносабатларини расмийлаштириш имконини бермайди. Шу сабабли улар билан муддатли меҳнат шартномалари тузилади (МКнинг 76-моддаси).

Меҳнат шартномасининг муддати ҳақидаги шарт мазкур ҳужжатнинг энг муҳим бандларидан бири бўлса керак. У бўлмаганда, шартнома муддатли деб ҳисобланмаган бўларди. МКнинг 72, 75 ва 76-моддаларига мувофиқ меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузиш имконини бермайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини исботлаш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади.

Хусусан, иш берувчи ташкилот муайян ишларни бажариш учун ташкил этилаётган ҳолда муддатли меҳнат шартномаси амал қилишининг тугаш санаси кўрсатилади. Тегишинча, ходимлар ҳам унинг муддатидан ошмайдиган даврга ёлланадилар. Вақтинчалик ишларни (6 ойгача) бажариш вақтига муддатли шартномани расмийлаштираётганда ходимлар учун синов муддати белгиланмайди (МКнинг 84-моддаси).

Шу тариқа, қурилиш ташкилоти қурилиш объектида ишловчи айрим шахслар билан муддатли меҳнат шартномасини – фақат муайян объектда ишларни бажариш вақтига тузади. У ишлар тугатилганда, яъни унинг муддати тугаши билан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси). Бу ғишт терувчилар, девор урувчилар, сувоқчилар ва бошқаларга ҳам тааллуқли.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1710 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика