Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 17 / Танлов

«Ташаббус-2017»: танлов бошланди

 

20 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган ҳар йиллик кўрик-танлов бошланди.

 

Бу йилги «Ташаббус» кўрик-танловини ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги фармойиши билан белгиланган. Ҳужжатга мувофиқ у уч босқичда ўтказилади:

20–25 апрель кунлари – туман (шаҳар) босқичлари;

25 апрель–3 май кунлари – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида;

16–17 май кунлари – республика босқичи – кўргазма-танлов ўтказилади.

Тантанали тақдирлаш маросими 22 май кунига мўлжалланган.

Кўрик-танлов иштирокчилари анъанага кўра учта асосий номинация – «Энг яхши тадбиркор», «Энг яхши фермер», «Энг яхши ҳунарманд» бўйича беллашадилар.

Ташкилотчилар 11 та қўшимча номинацияларни ҳам таъсис этишди:

● «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори»;

● «Энг яхши тадбиркор аёл»;

● «Энг яхши инновацион лойиҳа»;

● «Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор»;

● «Энг яхши оилавий бизнес соҳиби»;

● «Энг масъулиятли ижтимоий шерик»;

● «Менинг юртим – менинг ифтихорим»;

● «Энг яхши экспортчи»;

● «Йилнинг энг яхши маҳсулоти»;

● «Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун»;

● «Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун».

Қайд этиш керакки, охирги икки номинация – янги. Улар «Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб жорий қилинган.

Бу янги икки номинациядан ташқари, жорий йилда яна бир янгилик бор. Совриндорлар ўз «меҳнат самаралари»ни олий ўқув юрти ва коллеж талабалари билан ўртоқлашадилар.

Қоидага кўра, тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари танловнинг ҳомийлари ҳисобланади. Ҳар бир қўшимча номинациянинг биринчи ўрин соҳиби 15 млн сўмдан, иккинчи ўрин соҳиби – 10 млн сўмдан, учинчи ўрин эгалари ноутбук оладилар. «Norma» компанияси ҳам ҳомийлар сафида бор – ҳар бир совриндор компаниянинг дастурий маҳсулотидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Асосий номинацияларнинг бош соврини эса доимгидек «Спарк» автомобилидир.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА, «Norma Online» мухбири.

Прочитано: 1635 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика