Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 17 / Қарор ва ижро

«Электрон ҳукумат» – тадбиркорга кўмакчи

 

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик ҳаётга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий қилиш, «Электрон ҳукумат» тизимини татбиқ этиш борасида илғор мамлакатлар сафига қўшилишга қаратилган муҳим қадамлар қўйилмоқда.

 

Бизнес субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар тадбиркорларга вақти ва маблағини тежаш имконини бермоқда, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатларнинг очиқлигини таъминламоқда.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб fo.birdarcha.uz веб-манзилида ишга туширилган тизим орқали ҳам юридик шахс мақомига эга субъектлар, ҳам юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ўз бизнесларини реал вақт режимида давлат рўйхатидан ўтказиши мумкин. Автоматлаштирилган тизим таъсис ҳужжатларини олиш, рўйхатдан ўтиш учун давлат божини тўлаш ва гувоҳнома олиш имконини беради.

Қайд этиш керакки, тизим фойдаланувчиларни «OneID» орқали идентификациялаб, шахсий маълумотлар (паспорт, СТИР, электрон рақамли имзо ва бошқалар) текширилади. Тасдиқ олингандан сўнг бизнесни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Янги тизим бизнесни исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Тизимдаги яратилган қулайликлардан бири – тўлов учун имтиёзлардир. Агар тадбиркор ўз бизнесини мустақил равишда рўйхатдан ўтказаётган бўлса, белгиланган тўловнинг 50 фоизини амалга оширади. Тўловларни банклар орқали амалга ошириш, шунингдек, «UPay» тўлов тизими воситасида онлайн тўлаш ҳам мумкин.

Муҳими, тадбиркор босқичма-босқич жараён ёрдамида ҳукумат маълумотлар базасида онлайн реестр орқали рўйхатдан ўтади. Гувоҳномаларнинг QR-кодлар билан тақдим этилиши тадбиркорлик субъектининг ҳақиқийлиги, мақоми ва барча маълумотларини текшириш имконини беради. Барча амалдаги тадбиркорлик субъектлари янги намунадаги гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатдан ўтишдаги ҳамма босқичлар – даъвогарга оид маълумотни олиш, ташкилий-ҳуқуқий шаклни, фирма номини танлашдан то гувоҳнома олишгача бўлган жараён автоматлаштирилган. Фаолият турини танлашда Давлат статистика қўмитасининг янги классификатори қўлланилади.

Юридик шахсни ташкил этишда бирдан ортиқ муассис иштирок этган тақдирда, ҳар бир муассис рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектининг муассислар таркибига киришга розилигини тасдиқлайди. Бунда ҳар бир муассисга тасдиқлаш учун электрон хабар юборилади ва муассис унга розилик беради.

Тизимнинг «Электрон ҳукумат» тизимига тўлиқ интеграция қилингани турли ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашиш имконини бермоқда. Масалан, мустақил равишда банк ҳисобрақами очилганида барча зарур маълумотлар автоматик тарзда Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасига давлат рўйхатига қўйиш учун юборилади.

 

Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтаётган тадбиркорлик субъектлари кўпайиб бораётгани янги тизим ишбилармонлар томонидан ижобий кутиб олинганидан далолат бермоқда. Чунончи, 1 апрелдан буён 1 минг 200 га яқин тадбиркор давлат рўйхатидан ўтиш учун ана шу интерактив хизматдан фойдаланган.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1747 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика