Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарз алмашиш

 

Ташкилотнинг корхонамиз олдида муддати ўтган қарзи бор. Биз хўжалик судига даъво тақдим этиб, унда ютиб чиқдик. Бироқ давлат корхонаси ҳисобланган қарздорнинг ҳисобрақамида маблағ йўқлиги муносабати билан қарз қопланмади, у қарзни «схема бўйича» сўндиришни таклиф қилмоқда. Ўз навбатида ҳокимлик тимсолида давлатнинг қарздоримиз олдида муддати ўтган қарзи бор. Биз бундай вазиятга тўқнаш келмаган эдик.

Қарзни сўндириш «схемаси» нима дегани?

Г.Саримсоқова.

 

– Амалиётда мажбуриятларни бажарувчи шахсларни алмаштириш усули «схема» деб номланади, ундан одатда қарздор ва унинг қарз мажбуриятларини зиммасига олувчи субъект – давлат улушига эга бўлган корхона ёки бюджет ташкилоти фойдаланади. Масалан, «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимидаги корхоналар ва бошқалар бундай операцияларни тез-тез қўллаб турадилар.

Юридик нуқтаи назардан олганда мажбуриятларни бажарувчи шахсни алмаштириш усули талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (ФКнинг 320-моддаси) ёхуд қарзни бошқа шахсга ўтказиш (ФКнинг 322-моддаси) бўйича алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши керак.

Бундай ҳолларда кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. Бироқ қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади (ФКнинг 313-моддаси 2, 3-қисмлари).

Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномалари ўша шаклда амалга оширилиши керак. Агар улар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича амалга оширилса, худди шу тартибда рўйхатга олиниши керак (ФКнинг 320, 322-моддалари).

Сизнинг вазиятда қарздорнинг қарз мажбуриятлари тегишли суд қарори билан тасдиқланганлиги боис, унинг ижроси суд ижрочисининг иш юритишида бўлган тақдирда унинг тегишли ижро иши юритиш тарафи алмаштирилиши ҳақида тегишли қарор қабул қилиши ҳам талаб этилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).

Шу сабабли мазкур вазиятда кўрсатилган шартномалардан бирини тузиб, ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

 

Маҳкам Воҳидов, юридик фанлар номзоди, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1678 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика