Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 12 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Суд тизими бенуқсон ишлаши керак

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди.

 

Амалий мулоқот чоғида парламент қуйи палатаси аъзолари қонун лойиҳаларини ҳудудларда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг турмуш сифатини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолияти учун қулай шароитлар яратишни кўзлаб муҳокама қилдилар. Бунинг учун, биринчи навбатда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари барча институтларининг самарали фаолиятини таъминлашда ҳакам ўрнини тутувчи суд тизимининг иши аниқ, бир маромда бориши зарур.

Парламент аъзолари таъкидлаганларидек, суд тизими бенуқсон ишлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга ва бир қатор процессуал кодексларга киритилаётган, янгидан ташкил этилаётган маъмурий ва иқтисодий судларнинг тегишли ҳуқуқий базасини яратиши ва, шу билан бирга, қабул қилинган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқишга доир бир-бирини такрорловчи инстанцияларни чиқариб ташлаган ҳолда ишларни кўриб чиқиш тартибини соддалаштириши лозим бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар айнан шунга қаратилган.

Шунингдек, депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш сиёсатини амалга ошираётган, суд кадрларини танлаш ва жойлаштириш учун масъул орган деб ҳисобланар эди. Бунда Комиссия, аниқ ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган ҳолда, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширарди, судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, судьяларни рағбатлантириш чора-тадбирлари ташаббуси билан чиқиш юзасидан ваколатларга эга бўлмаган. Мазкур Қонун ушбу камчиликларнинг ўрнини тўлдиришга ва конституциявий орган мақоми ҳам берилиб, ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган.

Умуман олганда, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг ягона олий орган – Олий суд раҳбарлигида судлар фаолиятининг, маъмурий суд иш юритуви ҳамда хўжалик иш юритувининг ўрнига – иқтисодий иш юритувининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилади.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

 

Қонунчилик палатасининг
Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика