Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Божхона

Чўғланма лампа «ўчди-қолди»

 

Баъзида товарларни божхона назоратини четлаб ўтибайланма йўллар орқали олиб ўтишга ҳаракатлар содир бўлади. Бундай ноқонуний «тадбиркорлик» эса доимо зийрак божхоначиларнинг тўсқинлигига учрайди.


Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари Қувасой шаҳрининг чегарадош ҳудудида «изғиб» юрган «Ласетти», «Нексия» ва 2 та «Спарк» автомашиналарини тўхтатиб текширмоқчи бўлишганда, юк эгалари Л.М., А.С., Ж.Ҳ, И.Ю. воқеа жойидан қочиб яширинишади. Тезкор тадбир давомида уларнинг шахси аниқланиб, қўлга олингач, ҳамма нарса ойдинлашди.

Автомашиналар салони-ю юкхонаси, шунингдек, ушбу қишлоқда истиқомат қилувчи Э.О.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда қонунбузарлар божхона назоратини четлаб ўтиб, айланма йўллар орқали қиймати 38,5 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 17 минг донадан ортиқ электр лампочкаларини ноқонуний олиб киришга уринишгани фош бўлди.

Мазкур электр чўғланма лампочкаларининг қуввати 100 ва 150 Вт бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (20.10.2015 йилдаги 299-сон) биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бу турдаги маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёни бошлаб юборилган.

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика