Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Божхона

Устарами ёки устара учун лезвия?

 

Устомон ишбилармонлар товар номенклатура кодларини ўзгартириш ҳисобига миллионларни ишлаб олмоқчи бўлишди

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари «Сергели» ТИФ божхона постига олиб кирилган товар-моддий бойликлар учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлаш кўринишидаги навбатдаги найрангни фош этишди. Маълум бўлишича, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтказилган «G.M.» МЧЖ (номи шартли келтирилган) вакиллари ушбу ташкилот номига Кореядан юборилган 1 млрд 107 млн сўмлик 320 минг донадан ортиқ бир марталик устараларни божхона юк декларациясида устара учун лезвие – писка сифатида қайд қилишган экан. Шу тариқа товар номенклатура кодларини бошқасига ўзгартириш орқали давлат бюджетига аслида ундирилиши лозим бўлган тахминан 800 млн сўмлик божхона тўловларидан бўйин товланган.

Экспертиза жараёни устомонлар божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу товарларга тегишли юк-кузатув ҳужжатларидаги ёзувларни ҳам ўзгартиришганини аниқлади. Бу ҳам етмагандек, «тадбиркорлар» суриштирув давомида божхоначиларга қалбаки лицензияни тақдим қилишган. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ божхона ҳужжатлари ҳамда воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда жуда кўп миқдордаги товарларни Ўзбекистон божхона чегарасидан ноқонуний ўтказишга уринилгани сабабли жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
.

Прочитано: 1405 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика