Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Ускуна қўшимча лизингга

 

Корхонамизқўшимча лизинг олувчи (ЯСТ тўловчиси) қўшимча лизинг берувчидан шартномага кўра ускуна сотиб олди.

Қўшимча лизинг шартномаси бўйича олинган ускуна ҳисобини қандай юритиш керак?

Р.Расулов,

бухгалтер.

 

– Лизинг операциялари ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.

Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини унинг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли. Бунда «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади (Қонуннинг 6-моддаси).

Лизинг тўловлари лизинг берувчига молиявий ижара объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади (Қонуннинг 22-моддаси).

Ижара муддатининг бошланиш пайтида лизинг олувчи ва лизинг берувчи лизинг тўловларини тўлаш жадвалини келишиб олади, унда лизинг берувчининг фоизли даромади суммаси, лизинг объектининг қийматини қоплаш бўйича мажбуриятлар ва уларнинг лизинг муддати давомида тақсимланиши кўрсатилади (6-сон БҲМСнинг 29-банди).

Лизинг объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ва ҳар йили қайта баҳолаш лизинг олувчи томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади (6-сон БҲМСнинг 36-банди).

 

Қўшимча лизинг олувчида лизинг операциялари бўйича проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қўшимча лизинг (лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни олиш

 

Қўшимча лизинг (лизинг) шартномаси бўйича ускуна учун аванс тўланган

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қўшимча лизингга (лизингга) ускуна сотиб олинган

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

Ускунани фойдаланишга яроқли ҳолатга келтиришга доир харажатлар акс эттирилган

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

6700-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Ускуна фойдаланишга топширилган

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

Фоизларни ҳисоблаш ва лизинг тўловларини тўлаш

 

Асосий қарзни тўлашга доир мажбуриятларни жадвалга кўра узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш акс эттирилган

 

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

Илгари берилган аванс ҳисобга киритилган

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Қўшимча лизинг (лизинг) бўйича фоизлар ҳисобланган

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Асосий қарзнинг жорий тўлов суммаси тўланган

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қўшимча лизинг (лизинг) бўйича фоизлар тўланган

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қўшимча лизинг (лизинг) шартномаси бўйича олинган объект амортизацияси

 

Қўшимча лизингга (лизингга) олинган ускуна бўйича амортизация ҳисобланган

 

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»

 

Қўшимча лизинг (лизинг) шартномаси бўйича олинган объектни қайта баҳолаш

 

Қўшимча лизинг (лизинг) шартномаси бўйича олинган ускунани қўшимча баҳолаш акс эттирилган

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

(бошланғич (тиклаш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига)

 

 

Баҳром ОРТИҚОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2274 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика