Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Асосий восита ёки арзон баҳоли мол-мулк

 

Корхона корпоратив картадан фойдаланган ҳолда қиймати 2 000 минг сўмлик асосий восита (ноутбук) харид қилди. Юкхат ва чек бор.

1. Корхона корпоратив карта бўйича АВни харид қилишга ҳақлими?

2. Агар ҳақли бўлса, фақат юкхат ва чекнинг ўзи бўлиши етарлими?

М.Варданян,

МЧЖ бош бухгалтерининг ўринбосари.

 

1

Корпоратив пластик карталар (КПК) воситасида асосий воситаларнинг харид қилиниши норматив жиҳатдан тартибга солинмаган. Бироқ ноутбук 5-сон БҲМСда (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган АВ мезонларидан биттасига мувофиқ келмаса, уни КПК орқали сотиб олиш мумкин.

КПКдан фойдаланиш Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1470-сон Низом) билан тартибга солинади.

1470-сон Низомнинг 6-бандида белгиланганидек, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида КПКдан фойдаланган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 54-сон Низом) кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

АВни харид қилиш харажатлари 54-сон Низомда назарда тутилмаганлиги боис назорат органлари уларни сотиб олиш учун КПКдан фойдаланишни ҳуқуққа зид деб тан олишлари мумкин.

Бироқ ноутбук АВ мезонларидан биттасига жавоб бермаса, арзон баҳоли мол-мулкка киритилиши мумкин. 5-сон БҲМСнинг 4-бандига мувофиқ, асосий воситалар харид пайтида белгиланган ЭКИҲ миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлиши лозим.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.

Ноутбук 2 000 минг сўм туради, яъни 13,4 ЭКИҲга тенг (2 000 000 / 149 775). Агар корхонангизда буюмларни АВ таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг ушбу суммадан ортувчи чегараси белгиланган бўлса, ноутбукни 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағига кирим қилиш зарур.

54-сон Низомда харид қилинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларига харажатлар назарда тутилган. Бинобарин, корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ноутбук инвентарь ва хўжалик жиҳозларига киритилганда уни харид қилиш учун КПКдан фойдаланиш тўғри деб ҳисобланади.

 

2

Йўқ, юкхат ва чекнинг ўзи етарли эмас. КПКдан фойдаланиб харид қилинган мол-мулкни тўғри кирим қилиш учун ҳисобдор шахс (корпоратив карта сақловчиси) уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив карта воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт ­(1470-сон Низомнинг 7-банди). Ҳисоботга харид қилиш далилини тасдиқловчи ва унинг хусусиятини тавсифловчи (мол-мулк номланиши, миқдори, қиймати ва ҳ.к.) юкхат ва чекни илова қилиш лозим.

 

Баҳром ОРТИҚОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1711 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика