Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Импорт ускунани текинга бериш

 

ЯСТ тўловчи корхона етказиб берилгандан кейин ҳақ тўлаш шарти билан ускунани етказиб бериш (импорт) шартномасини тузди.

Молиявий аҳволи оғирлиги сабабли ўз вақтида ҳақ тўланмади ва кредиторлик қарзи юзага келди. Ускуна фойдаланишга жорий этилди.

Келаси йили ускунани корхонамизга текинга бериш ҳақида қўшимча битим имзоланди.

Аввалбошдан ускуна учун ҳақ тўланиши назарда тутилган бўлса, унинг текинга олинганини қандай проводкалар билан акс эттириш зарур?

Х.Холисов,

МЧЖ директори.

 

Шартнома шартларига кўра корхона ҳақ эвазига ускунани импорт қилади, шу сабабли у 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағи дебети бўйича 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда бошланғич қиймати бўйича кирим қилинади.

Импорт қилинаётган асосий воситанинг бошланғич қиймати харид қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги ЎзР МБ курси бўйича суммани хорижий валютада ҳисоблаб ўтказиш йўли билан сўмда белгиланади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 13-банди).

АВ фойдаланишга берилганда унинг қиймати 0100-«Асосий воситалар» гуруҳидаги ҳисобварақ дебети бўйича 0820-ҳисобварақ билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Ускунани текинга бериш ҳақида қўшимча битим тузилаётганда унинг бошланғич қиймати 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағида акс эттирилиши лозим. Шу сабабли ускунанинг бошланғич қиймати миқдоридаги корхона қарзи 6010-ҳисобварақдан 8530-ҳисобвараққа ўтказилади.

Хорижий валюта курси ўсиш тамойилига эгалиги боис 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағида (БЮД тўлдирилган санадан қўшимча битим тузиладиган санагача бўлган даврда) салбий курс фарқи юзага келиши эҳтимоли бор. Қўшимча битим тузиш санасида 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағини ёпаётганда ҳисобварақдаги жамғарилган курс фарқи миқдоридаги сумма қолдиғи 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағида даромад сифатида акс эттирилиши керак.

 

МИСОЛ. Ускуна қиймати – 10 000 000 сўм (БЮДни расмийлаштириш санасида). Жамғарилган курс фарқи суммаси – 1 000 000 сўм.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ускуна ҳақ эвазига сотиб олинди

 

10 000 000

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Ускуна фойдаланишга жорий этилди

 

10 000 000

 

0100-«Асосий воситалар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Қўшимча битимга кўра ускунанинг текинга берилиши акс эттирилди

 

10 000 000

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

Курс фарқи даромад сифатида акс эттирилди

 

1 000 000

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

Текинга олинган АВ қиймати ҳам ҳисобдан чиқарилган салбий курс фарқи сингари ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилишини эслатиб ўтамиз (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика