Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Амалий бухгалтерия

Ҳақдан воз кечиш солиқлардан озод этмайди

 

2015 йилдаги акциядорлик жамиятининг йиллик йиғилишида кузатув кенгаши аъзоларига ҳар ойда қатъий белгиланган суммада ҳақ тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. 2015–2016 йиллар давомида компания уларни вақтида тўлади. Кузатув кенгаши аъзолари 2016 йил якунлари бўйича салбий кўрсаткичлар муносабати билан 2017 йилянвардан тўловларни тўхтатиб туриш ҳақида компания бошқаруви раиси номига ариза ёздилар. Акциядорларнинг навбатдаги йиғилиши 2017 йил июнь ойидан кечикмасдан ўтказилиши режалаштирилган.

Акциядорлик компанияси кузатув кенгаши аъзоларининг аризаларига кўра акциядорлар умумий йиғилишининг қарорисиз уларга ҳақ ҳисобланишини тўхтатиб тура оладими?

Агар йиғилишда ҳисобланган ҳақни тўламасликка қарор қилинса, унинг суммаси компания даромадига киритилиши керакми?

Ҳисобланган, бироқ тўланмаган ҳақни қайси ҳисобварақда ҳисобга олиш лозим?

И.Абдураҳмонова,

АЖ ҚК бош бухгалтери.

 

Акциядорлик жамияти акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарорисиз кузатув кенгаши аъзоларига қатъий белгиланган ҳақ суммаси ҳисобланишини тўхтатиб тура олмайди.  

Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши мумкин. Бундай ҳақ миқдорлари ҳам умумий йиғилиш қарорида белгиланади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ­74-моддаси).

Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласи акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган ва жамият кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас (Қонуннинг ­59-моддаси).

Корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар, ҳақ қатъий белгиланган сумма кўринишида эканлиги боис кузатув кенгаши аъзолари олдида акциядорлик жамиятининг мажбурияти юзага келади. Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақни ҳисобламаслик акциядорлар умумий йиғилишининг қарорини бажармасликни англатади.

Бунда кузатув кенгаши аъзолари акциядорлик жамияти фойдасига ҳақдан воз кечишлари мумкин. Бироқ бу акциядорлик жамиятини ҳам, кузатув кенгаши аъзоларини ҳам ҳақ ҳисобланиши билан боғлиқ солиқларни (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, ягона ижтимоий тўлов) тўлашдан озод этмайди.

Бундан ташқари, кузатув кенгаши аъзоларининг ҳақ олишдан воз кечиши акциядорлик жамияти учун мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромад деб ҳисобланади ва солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани белгилашда даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132, 136, 355-моддалари).

Кузатув кенгаши аъзоларига қарзни хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш ва бошқариш харажатлари сифатида 6990-«Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағида 9420-«Маъмурий харажатлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда ҳисобга олишингиз мумкин. Агар кузатув кенгаши аъзолари ҳақ тўланишидан воз кечсалар, 6990-ҳисобварақ бўйича қарз қолдиғи 9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» ҳисобварағи кредитига киритилиши лозим.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1714 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика