Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича солиқлар

 

Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот Маҳаллийлаштириш дастурига киритилишига тайёргарлик кўряпмиз.

Агар йирик корхона Маҳаллийлаштириш дастурига киритилса, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг қандай турларини тўлашига тўғри келади?

Ф.Қўзибеков,

етакчи мутахассис.

Лойиҳалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейин Махсус идоралараро комиссия қарорларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар имтиёзли давр мобайнида қуйидагиларни тўлашдан озод қилинадилар (11.02.2015 йилдаги ПҚ-2298-сон қарор):

божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) – четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун;

фойда солиғидан – маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича;

мол-мулк солиғидан – маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ҳақида Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган санадан бошлаб божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланиш мумкин. Солиқ тўловлари бўйича имтиёзлардан эса – агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу қарорлар қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг ­1-санасидан бошлаб фойдаланиш мумкин (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Бунда шуни инобатга олиш лозимки, маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятдан имтиёзлар амал қилган даврда олинган даромадлар, шунингдек бошқа даромадлар солиқ солишдан озод қилинмайди. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмайдиган асосий фондлар ҳам мол-мулк солиғидан озод қилинмайди.

Тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмларни реализация қилиш обороти доимий асосда ҚҚСдан озод этилиши далилига эътиборингизни қаратамиз (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди).

Шу тариқа, корхонангиз қуйидагиларни тўлайди:

фойда солиғи (маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича даромадлардан ташқари);

мол-мулк солиғи (маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларидан ташқари);

● ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

● тушумдан мажбурий ажратмалар;

● ягона ижтимоий тўлов;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – улардан фойдаланганда;

ер солиғи – бириктирилган ер участкаси бўлганда;

солиқ солинадиган оборотлардан ҚҚС (тиббиёт учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш оборотидан ташқари);

акциз солиғи – акциз солиғи солинадиган товарлар ишлаб чиқарганда;

ер қаъридан фойдаланувчилар учун тўловлар – ер қаъридан фойдаланганда;

бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ – солиқ солиш объекти мавжуд бўлганда.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика