Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

Текинга фойдаланишнинг солиқ оқибатлари

 

Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

1. Корхона ичимлик суви етказиб берилишига шартнома тузган. Шартнома амал қилиши даврида ичимлик сувини етказиб берувчи корхонага 500 000 сўмлик кулерни фойдаланиш учун текинга беради, бу ҳақда қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади. Шартнома шартларига кўра кулерга шикаст етказилган ёки у йўқотилган тақдирда корхона ичимлик сувини етказиб берувчига 500 000 сўмни қоплаши шарт.

Мол-мулк текинга фойдаланиш учун олинганда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиш объекти юзага келадими?

2. Қайта ишлашга берилган (давал) хом ашёни қайта ишлаш шартномасига кўра буюртмачи давал хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни ўраб-жойлаш учун ўз идишини беради.

Давал хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни ўраб-жойлаш учун буюртмачи берган идишнинг қиймати солиқ солиш объектига киритиладими?

О.Князева,

ШК бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида юридик шахслар томонидан мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар текинга олинганда уларнинг даромадларига солиқ солиниши назарда тутилади.

Агар кулер текинга фойдаланишга берилиши шартномада қайд этилган бўлса, ундан фойдаланувчи юридик шахсда текинга олинган мулкий ҳуқуқлар тарзидаги даромадлар юзага келади.

Солиқ тўловчи текин олган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар солиқ тўловчининг даромади бўлади. Улар бозор қиймати бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари, етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар), оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар, биржа маълумотлари, давлат статистикаси органларининг маълумотлари бозор қийматини ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб эътироф этилиши мумкин.

Кулердан текинга фойдаланиш қийматини қандай аниқлаш мумкин? Айтайлик, унинг бозор қиймати – 500 минг сўм, шартномага кўра кулердан фойдаланиш муддати – 5 йил. Демак, ҳар бир ҳисобот даври (чорак) якунлари бўйича ундан фойдаланиш ҳуқуқи 25 минг сўмдан (500 / 5 / 4) кам бўлиши мумкин эмас. 25 минг сўм миқдоридаги айни ушбу даромад фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилиши керак.

Текин олинган мулкий ҳуқуқлардан даромадлар юридик шахснинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-қисми ­4-банди) ва умумбелгиланган солиқларни тўловчилар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда уларни жами даромад таркибига киритишлари керак (Солиқ кодексининг 129-моддаси).

 

2

Давал хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ операциялар Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.

Қайта ишловчида давал хом ашёни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади. Мазкур ишларнинг ишлаб чиқариш таннархига технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан асосланган давал хом ашёни қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ харажатлар, шунингдек давал хом ашёни қайта ишлашда фойдаланилган ўз хом ашёсининг қиймати киритилади.

Буюртмачининг хом ашёси ва материаллари, шу жумладан давал хом ашёдан тайёрланган маҳсулотни ўраб-жойлаш учун идиш бажарилган ишлар қийматига киритилмайди.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1734 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика