Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

Фойдали норентабеллик

 

Корхона (МЧЖ – ЯСТ тўловчиси) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олади, уларни қуритиб экспорт қилади. Янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуритилганда вазнининг 50–60%ини йўқотади. Агар янги узилган 1 кг ўрикнинг бозордаги нархи 1 500–2 000 сўм бўлса, 1 кг қуритилганининг таннархи 7 500–10 000 сўмга тушади.

Корхона маҳсулотни давлат белгилаган нархда, яъни 1,03 АҚШ долларига (МБ курси – 3 200 сўм бўйича) экспорт қилади. Корхона зарарига ишлаяпти, сабаби валюта зарур.

1. Қуритилган меваларни таннархидан паст нархда экспортга сотиш тўғрими?

2. Бу вазиятда қандай йўл тутиш мумкин?

Э.Умрзоқов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, тўғри. Корхонангиз қонун ҳужжатлари доирасида фаолият юритмоқда.

Бу корхона учун наф келтириш-келтирмаслиги – бошқа масала. Зеро сизнинг ҳолатда қуритилган меваларни тайёрлаш ва МБ курсида ЭАВга сотиш ҳисобда фойда келтирмаяпти. Бунда товарларни сотишнинг солиқ оқибатлари ҳам юзага келяпти, сабаби ЯСТни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ялпи тушум сотилган маҳсулот таннархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Солиқ кодексида баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланиши қайд этилган (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми). Бироқ бу сизга тааллуқли эмас.

Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 15.06.2016 йилдаги 207-сон қарорига 1-илова).

«Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий uzagroexport.uz веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади. Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади (Низомнинг 10-банди).

Бозор ёки ўртача нархлар давлат томонидан тартибга солинмайди. Бинобарин, ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда ялпи тушум сотилган товарлар таннархидан келиб чиқиб белгиланиши керак.

 

2

Зарар кўришга барҳам бериш учун олган валюта маблағларингизни ички бозорда талабгир бўлган ускуналар, хом ашё ва бошқа товарларни импорт қилишга ва кейинчалик уларни сотишга йўналтиришни тавсия қилишимиз мумкин.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1541 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика