Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

Пенсия бадалини қайси даромадлардан ҳисоблаш лозим

 

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига мувофиқ, фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма жисмоний шахсларнинг даромадига қонунга мувофиқ ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасидан тегишинча чегирилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

1) юридик шахсдан имтиёзли чегараси ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги ходимлар натура шаклида олган қимматли совғалар;

2) мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси);

3) моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси);

4) бошқа даромадларга (Солиқ кодексининг 178-моддаси) ҳисоблаб ёзиладими?

Олег,

аудитор.

 

– Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади) солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма қонунга мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ЖШДС суммасидан тегишинча чегирилади.

Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг ШЖБПҲга, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлашидан қатъи назар, мажбурий бадаллар киритишга мажбурдир.

Шу тариқа, иш берувчи меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартномалар бундан мустасно) бўйича тўлайдиган жисмоний шахсларнинг даромадлари фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиш объекти ҳисобланади.

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган, ЖШДС солинадиган даромадлардан ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга ­9-иловага 3-изоҳ).

Энди берилган саволларнинг ҳар бирига жавоб берамиз.

Ходим юридик шахсдан (иш берувчидан) натура шаклида олган қимматли совғалар жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадларига киради (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди). Ҳисобот йили мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган уларнинг қийматига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди). Тегишинча, ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошадиган қимматли совғалар қийматига ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади.

Натурада тўлайдиган иш берувчи тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун мобайнида бадаллар суммасини ўтказиши шарт (Низомнинг 7-банди).

Солиқ кодексининг 176-моддасида назарда тутилган жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ходим билан унинг иш берувчиси ўртасидаги меҳнат муносабатларига алоқадор эмас. Шу сабабли ушбу даромадлардан фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари чегирилмайди.

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари (Солиқ кодексининг 177-моддаси) ва бошқа даромадлари (Солиқ кодексининг 178-моддаси) суммасидан, жисмоний шахс (ходим) уларни юридик шахсдан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан тартибга солинадиган ўзаро муносабатлар доирасида олган тақдирдагина фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ушлаб қолинади. Бунда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар даромадларнинг солиқ солинадиган қисмидан чегирилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1428 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика