Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 12 / Солиқ солиш

ЖШДС: ортиқча тўлов қандай қайтарилади

 

Ўриндошлик асосида ишлаётган солиқ тўловчи жисмоний шахс ЖШДСни энг юқори ставкада тўлайди.

У ЖШДСни ортиқча тўлаган ҳолда ДСИга солиқ декларациясини топшириш ва солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришга ҳақлими?

Г.Сиддиқова,

ваколатхонанинг бош бухгалтери.

 

– Ҳа, солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ҳар қандай жисмоний шахс жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишга ҳақли.

Декларацияда жисмоний шахс ҳисобот йилида олган барча даромадлар, шунингдек улар бўйича тўланган солиқларнинг суммалари кўрсатилади. Декларациядаги маълумотлар тўлов манбаи бухгалтерияси томонидан берилган Ойлар бўйича ҳисобланган даромадлар расшифровкаси билан бирга Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотнома асосида акс эттирилади (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Солиқ органи декларация ва унга илова қилинадиган тасдиқловчи ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар асосида жисмоний шахснинг жами йиллик даромадидан ЖШДСнинг умумий суммасини ҳисоблаб чиқаради ва бюджетга солиқни қўшимча тўлаш ёки уни қайтариш тўғрисида хулоса беради.

Ортиқча тўланган солиқ, тўланган ва ҳисобланган солиқ суммалари ўртасида ижобий фарқ мавжуд бўлганда солиқ тўловчи ушбу суммаларни ҳисобга олиш ёки қайтариб олишга ҳақли (Солиқ кодексининг 31-моддаси). 

Солиқнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш учун жисмоний шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ДСИга ёзма ариза беради.

Агар солиқ тўловчи бошқа турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар (масалан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ёки ер солиғи) бўйича қарзга эга бўлса, солиқларнинг ортиқча тўланган суммалари фақат ушбу қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олингандан кейин қайтарилади (Солиқ кодексининг ­56-моддаси).

Ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш ёки пластик карточкасига ўтказиш орқали қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш солиқ органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, ариза топширилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 57-моддаси).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1534 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-22 17:56:43, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика