Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 3 / Солиқ солиш

Ер ажратиш – солиқ солишга сабаб

 

Юридик шахсга ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор бор. Бироқ қизил линия, кадастр, эгалик қилиш ҳақида гувоҳнома, фойдаланиш ҳақида гувоҳнома мавжуд эмас.

Ушбу ер участкаси бўйича солиқ ҳисоблаб чиқариладими?

 

Аҳмад,

тадбиркор.

 

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагича тушунтириш беради:

– Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддаси 3-қисмига мувофиқ «корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулк жойлашган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади».

ЎзР Ер кодексининг 23-моддаси 1 ва ­2-қисмларига мувофиқ «ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади.

Ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади».

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 280-моддаси 1-қисмига мувофиқ «мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объектидир».

ЎзР Солиқ кодексининг 281-моддаси 2-қисмига мувофиқ «қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади».

Юқоридагилардан келиб чиқилса, ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳокимнинг ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.

 

Юнус НАСИМЖОНОВ,

бошлиқ ўринбосари.

Прочитано: 2425 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика