Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 172723 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2016-10-26 00:20:56, Гость_:
Ассалому -алейкум!Мени онам 2012-йилдан буён 2-банди билан Тошкент шахрига доимий пропискага утган ва Тошкент шахрида яшайдилар мен Тошкент вилоятида доимий руйхатда тураман.Саволим:Мен хам онам оркали Тошкент шахрига доимий пропискага ута оламанми?Менга доимий пропискага рухсат бериладими?
2016-10-26 22:26:53, Гость_Диля:
Ассалому-алейкум.Мен Тошкент вилоятида яшайман,онам эса Руйхатга утишни 2-банди билан Тошкент шахрида акамни уйида 2012-йилдан буён доимий руйхатда туради,мен хам Онам оркали Тошкент шахрига доимий руйхатга утишим мумкинми?
2016-11-01 13:30:17, Гость_Бекзод:
Ассалом алейкум. Мен рафикамни Юнусабод туманидан Чилонзор туманига кайта руйхатга утказишим учун каерна канака хужжатлар билан мурожат килсам болади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат
2016-11-03 10:44:42, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Сарвар
Ассалом алейкум. Мен Тожикистон Республикасида туғилганман, 2000 - йилдан Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтиб истиқомат қиламан. Мен учун олий бахтлардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқоролигини олишим мумкинми?

Ассалому алайкум "Гость_Cарвар"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/90
2016-11-03 10:46:32, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Ассалому алайкум. Узбекистан фукароси биометрик паспортини юкотиб куйса канча жарима тулаши керак

Ассалому алайкум "Гость_"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/37
2016-11-03 10:48:02, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Ассалому -алейкум!Мени онам 2012-йилдан буён 2-банди билан Тошкент шахрига доимий пропискага утган ва Тошкент шахрида яшайдилар мен Тошкент вилоятида доимий руйхатда тураман.Саволим:Мен хам онам оркали Тошкент шахрига доимий пропискага ута оламанми?Менга доимий пропискага рухсат бериладими?

Ассалому алайкум "Гость_"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-11-03 10:49:39, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Диля
Ассалому-алейкум.Мен Тошкент вилоятида яшайман,онам эса Руйхатга утишни 2-банди билан Тошкент шахрида акамни уйида 2012-йилдан буён доимий руйхатда туради,мен хам Онам оркали Тошкент шахрига доимий руйхатга утишим мумкинми?

Ассалому алайкум "Гость_Диля "! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
 
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-11-03 10:51:12, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Бекзод
Ассалом алейкум. Мен рафикамни Юнусабод туманидан Чилонзор туманига кайта руйхатга утказишим учун каерна канака хужжатлар билан мурожат килсам болади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Ассалому алайкум "Гость_Бекзод"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-11-09 08:07:17, Гость_Латофат:
Ассалому алайкум!Мен Чирчик шахрида мактабда укитувчи булиб ишлайман.Малумотим олий.Чирчик шахрида доимий яшаш жойим бор.Мен уша дойимий яшаш жойимга дойимий пропискага туришим мумкинми,мумкин булса тартиби кандай.Мен вактинчалик пропискага 2 марта вактида куйганман.Жавоб учун олдиндан рахмат.
2016-11-12 19:53:16, Гость_:
Ман Фаргона вилояти Фаргона тумани Чимён КФЙ да руйхатда тураман хозирда Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтига укишга кирдим кайдай килиб вактинча прописка килишим мумкин .ётокхонада жой етмади нима маслахат берасиз ?олдиндан жавобингиз учун катта рахмат!!
2016-11-21 18:37:10, Гость_Садокат:
Ассалом мен асли самаркандликман аммо хозир чирчикда яшайман 2 йил булди уй сотиб олганман уй холамни номида шартнома асосида яшаяпмиз углимни мактабини кучирдим хозирда пропуска сураяпти кандай килиб уйни уз номимга расмийлаштирсам булади шунга маслахат ёки ёрдам берсангиз илтимос
2016-11-22 10:00:03, Гость_Мурод:
Ассалому алайкум. Мен Тошкент шахрига 11-банд асосида прописка қилингам эдим. Энди турмуш ўртоғим ва фарзандларимни прописка қилишим керак. Айтингчи қандай ҳужжатлар тақдим қилишим керак?
2016-12-07 17:54:49, Гость_Бобур :
Ассалому алайкум мен 2009 йилда Россия фукоролигини олгандим энди вактлар утиб яна уз узбек фукоролигинимнр олмокчи булсам ололанми?
2016-12-20 12:29:38, Гость_mehriniso:
ассалому алейкум! сиздан сурамокчи эдим: уй мени номимда уйга келинимни прописка килганман лекин у билан яшолмаяпман уни пропискадан чикариб юборишим учун, уни хохишисиз,нима килишим керак?
2016-12-21 16:44:09, Гость_Taxi:
Гость_mehriniso
ассалому алейкум! сиздан сурамокчи эдим: уй мени номимда уйга келинимни прописка килганман лекин у билан яшолмаяпман уни пропискадан чикариб юборишим учун, уни хохишисиз,нима килишим керак?
Yaxshisi yarashim, murosa qilib yashang. 5 kunlik dunyo o'tadi ketadi...
2017-01-06 20:18:45, Гость_:
ассалому алайкум манда битта савол бор эди
Турмуш қурганимга  йил бўлди Лекин турмуш ўртоғимнинг уйига доимий рўйҳатдан ўтмаганман Бу ҳолатда бизни жаримага тортишлари мумкинми
2017-01-12 14:41:02, Гость_Шахзода:
Корхонага тошкент вилояти Чирчиқ , бўка ва оккургон туманларидан ишчилар сервис автобусларида катнаб ишлашади. Ушбу ходимлар учун тошкент шахрида ишлаш гувохномаси ёки прописка шартми?
2017-01-18 11:19:30, Гость_Санджар С.:
Я несколько лет назад прописал принадлежащую мне
квартире своего зятя(муж дочери). Позже выяснилось что
он женился на моей дочери ради постоянной прописки в    
г.Ташкенте о котором он лично открыто сказал и в данной момент он не живёт с моей дочерью. Расторгнуть брак тоже не желает. Видете ли он оказывается собирается устроиться на работу в министерво.
Подскажите пожалуйста, могу ли я в одностороннем порядке выписать зятя из своей квартиры? Какие процедуры я должен пройти?
Заранее благодарю.
2017-01-19 22:36:19, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Санджар С.
Я несколько лет назад прописал принадлежащую мне
квартире своего зятя(муж дочери). Позже выяснилось что
он женился на моей дочери ради постоянной прописки в    
г.Ташкенте о котором он лично открыто сказал и в данной момент он не живёт с моей дочерью. Расторгнуть брак тоже не желает. Видете ли он оказывается собирается устроиться на работу в министерво.
Подскажите пожалуйста, могу ли я в одностороннем порядке выписать зятя из своей квартиры? Какие процедуры я должен пройти?
Заранее благодарю.

Здравствуйте "Гость_Санджар С."!  Рекомендую Вам обратиться в нашу справочную службу "Мы отвечаем", где вы найдете ответы на указанную тему.
http://vopros.norma.uz/question/group/106
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2017-01-26 11:14:39, Гость_Fotima:
Assalomu alaykum. Yoshim 17da ota onamning doimiy ro'yhatdan o'tgani joyi Surxondaryo viloyati. Men18yoshga to'lgamimda toshkent shahrida doimiy propiskaga o'tmoqchiman buning uchun menda qanday xujjatlar bo'lishi kerak va mendan nimalar talab qilimadi? Buning to'lov miqdori qancha??

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика