Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 172711 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.
2016-05-27 17:10:06, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Феруза
Ассалому алейкум,мен  Сирдарё вилоятига ўқиш учун Тошкент вилоятидан Қуйи чирчиқ туманидан рўйхатдан чиқиб кетган эдим,ўқишим тугаганидан сўнг, Сирдарё вилоятидан рўйхатдан чиқиб келдим ва  Қуйи Чирчиқ туманига рўйхатга туриш учун уй жой кадастрини сўрашди,уй жой кадастрини сўраш тўғрими?

Ассалому алейкум "Гость_Ферруза"! Фуқаролар  Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг  хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига  қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ;
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-05-29 13:01:08, Гость_:
Assalamu alaykum. Men Nukus waxridan bulaman. Men kozogiston respublikasi Almata waxrida iwlagan edim. Yakinda Nukusdan propiskadan chikib Almataga keldim. Almatada bir oylik vaktincha propiskaga utrdim.Vaktincha propiskaga utrganimga bew kin buldi . Men uz vatanimga kaytmokchiman. Meni Uzbekiston kabul kiladimi wu tugrisida bayafsilirok javob bersangiz. Javobiz kutub kolaman. Oldindan Raxmat
2016-05-30 14:11:39, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Assalamu alaykum. Men Nukus shaxridan bulaman. Men Kozogiston Respublikasi Almata waxrida iwlagan edim. Yakinda Nukusdan propiskadan chikib Almataga keldim. Almatada bir oylik vaktincha propiskaga utrdim.Vaktincha propiskaga utrganimga bew kin buldi . Men uz vatanimga kaytmokchiman. Meni Uzbekiston kabul kiladimi wu tugrisida bayafsilirok javob bersangiz. Javobiz kutub kolaman. Oldindan Raxmat
Ассалому алайкум "Гость_"!Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/105
2016-05-31 01:52:57, Гость_Бахром:
Ассалому алайкум!
Мен ва оилам Тошкент шахрида доимий руйхатдамиз.Яшаб турган уйимизни  кенгайтириш максадида сотиб, бошка жой сотиб олмокчи булдик.Уйимизни сотганимиздан сунг пропискадан чикдик аммо сотиб олаётган уйга куя олмадик сабаби савдоимиз амалга ошмади.Хозирда уй кидирмокдамиз лекин вакт утиб бормокда пропискадан чикканимизга 2 ой булди. Бир ой ичида куйиш кере экан. Энди жарима тулаймизми? Микдори канча? Вояга етмаган 3 фарзандим бор уларга хам туланадими?
2016-05-31 17:25:20, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Бахром
Ассалому алайкум!
Мен ва оилам Тошкент шахрида доимий руйхатдамиз.Яшаб турган уйимизни  кенгайтириш максадида сотиб, бошка жой сотиб олмокчи булдик.Уйимизни сотганимиздан сунг пропискадан чикдик аммо сотиб олаётган уйга куя олмадик сабаби савдоимиз амалга ошмади.Хозирда уй кидирмокдамиз лекин вакт утиб бормокда пропискадан чикканимизга 2 ой булди. Бир ой ичида куйиш кере экан. Энди жарима тулаймизми? Микдори канча? Вояга етмаган 3 фарзандим бор уларга хам туланадими?

Ассалому алайкум "Гость_Бахром"! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
2016-06-01 16:15:12, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Botir
Assalomu alaykum. Iltimos Toshkent shaharida vaqtinchalik yashash uchun ro'yhatdan o'tolmayapmiz. Propiska hali ochilmagan emish. Qachon yopilgandi o'zi, asoslab bering deb so'rasak. tayin javob ololmayapmiz.
Hamma kerakli xujjatlarim tayyor. Ijara shartnomasi, ishxonadan iltimosnomayu vahokoza.
Maslahat bering.

Ассалому алайкум "Гость_Botir"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/107
2016-06-01 16:27:45, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Акмал
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилоятида доимий пропискада тураман.Биз хотиним билан 2015 йили конуний ажрашганмиз. Тошкент шахрида собик хотинимни номига хужжатлаштирган ва бирга оилавий яшаб келган квартирамиз бор. Хозирга вактда ушбу уйда собик хотиним билан биргалик 18 ешга тулган углим доимий руйхатга турган холда истикомат килади. Мени саволим: мен собик хотинимнинг уйга руйхатга куйишга нотариал тасдикланган розилигини олиб, углим оркали ушбу уйга доимий руйхатга утсам буладими еки аввал уйни собик хотинимни номидан углимни номига  расмийлаштириб кейин руйхатга утишим керакми? Углим оркали Тошкент шахрига доимий руйхатдан утишим учун кандай хужжатларни такдим этишим зарур.

Ассалому алайкум "Гость_Акмаль"! Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.
Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
паспорт;
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш унинг ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) нотариал тасдиқланган розилиги асосида ҳал этилади.
2016-06-04 15:37:37, Гость_зафар :
ассалому алайкум 11 банд бўйича тошкент шахрига пропискага ўтса бўладми ўзим уй олганман фақат холамнинг номига ўтиш учун қандай хужжатлар керак давлат ишхонасида ишлайман вақтинчалик прописка билан
2016-06-06 15:49:36, Гость_:
Assalomu aleykum. Men sizlarga murojaat qilishimdan maqsad pasport stoli va doimiy propiskaga qo'yishdagi yugur yugurlar qanchalik haqiqatga yaqinligiga aniqlik kiritmoqchiman.
Birinchidan, sizlarga savol: Toshkent viloyatiga doimiy ro'yxatga kirish uchun qanday hujjatlar talab qilinadi(Misol uchun, uy otasini nomida va otasi ham propiskada);
Ikkinchidan, Propiskaga kirayotgan kishi(ukam) hali uylanmagan bo'lsa ZAGSdan uylanmaganlik haqida spravka kerak deyishdi. Tushunarsiz, ta'rifga til ojiz!!! Axir baraka topgurlar, uylangan bo'lsa pasportga pechat bosadi, uylanmagan bo'lsa yo'q...
Uchinchidan, bir oy oldin mening o'zim propiskaga qo'yganimda bu hujjatlar so'rashmagan.Nahotki bir oyda qonun-qoidalar shunchalik o'zgarsa? Agar ha bo'lsa, nega oddiy aholiga ogohlantirilmayapti? O'zgarishlarni faqat mansabdor shaxslar bilishadimi yoki...
To'rtinchidan, ishonch telefoniga qo'ng'iroq qilib aniqlik kiritmoqchi bo'linsa, pasport stol nima desa shu deb javob bermaslikni qanday tushunish kerak? Axir ishonch telefonlari aholiga xizmat qilish bilan birga ularga yo'l-yo'riq berishdan ham iborat emasmi? Ularning o'zlari ham qanaqa hujjat kerakligini bilishmaydi. Menimcha bunaqa joyga aholi bilan xolisona muomala qiladigan hamda o'z ishining ustalarini jalb qilinsa, aholi buncha ovora bo'lmasdi. Sizlardan iltimos savollarimga aniq javob berishingizni va takliflarimni chuqur o'ylab ko'rishingiz maqsadga muvofiq deb hisoblayman
2016-06-06 17:11:38, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_зафар
ассалому алайкум 11 банд бўйича тошкент шахрига пропискага ўтса бўладми ўзим уй олганман фақат холамнинг номига ўтиш учун қандай хужжатлар керак давлат ишхонасида ишлайман вақтинчалик прописка билан

Ассалому алайкум "Гость_"! Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
паспорт;
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
давлат ҳокимияти органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг  ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма. Бунда мазкур Йўриқнома мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-06-07 00:34:58, Гость_мархабатхон:
мен ва кизим11йилдан бери ўзуйимизга дойимий рўйхатга тура олмадик ИИБпаспорт ходими айиби билан паспорт стол ходими жазога тортилди аммо бизни ўз уйимизга рўйхатга қўйгани йўқ БГпаспортимизи мудатини ўтказиб юборишди 11йилдан бери хақиқат излаб чарчадим АҚШфуқоролигини олмоқчимиз  қаерга мурожат килишимиз мумкун
2016-06-07 10:22:25, Гость_Khurshidbek:
Hurmatli ведущий эксперт-юрист sizdan ushbu savolimga javob berishingiz so'rayman.
Assalomu aleykum. Men sizlarga murojaat qilishimdan maqsad pasport stoli va doimiy propiskaga qo'yishdagi yugur yugurlar qanchalik haqiqatga yaqinligiga aniqlik kiritmoqchiman.
Birinchidan, sizlarga savol: Toshkent viloyatiga doimiy ro'yxatga kirish uchun qanday hujjatlar talab qilinadi(Misol uchun, uy otasini nomida va otasi ham propiskada);
Ikkinchidan, Propiskaga kirayotgan kishi(ukam) hali uylanmagan bo'lsa ZAGSdan uylanmaganlik haqida spravka kerak deyishdi. Tushunarsiz, ta'rifga til ojiz!!! Axir baraka topgurlar, uylangan bo'lsa pasportga pechat bosadi, uylanmagan bo'lsa yo'q...
Uchinchidan, bir oy oldin mening o'zim propiskaga qo'yganimda bu hujjatlar so'rashmagan.Nahotki bir oyda qonun-qoidalar shunchalik o'zgarsa? Agar ha bo'lsa, nega oddiy aholiga ogohlantirilmayapti? O'zgarishlarni faqat mansabdor shaxslar bilishadimi yoki...
To'rtinchidan, ishonch telefoniga qo'ng'iroq qilib aniqlik kiritmoqchi bo'linsa, pasport stol nima desa shu deb javob bermaslikni qanday tushunish kerak? Axir ishonch telefonlari aholiga xizmat qilish bilan birga ularga yo'l-yo'riq berishdan ham iborat emasmi? Ularning o'zlari ham qanaqa hujjat kerakligini bilishmaydi. Menimcha bunaqa joyga aholi bilan xolisona muomala qiladigan hamda o'z ishining ustalarini jalb qilinsa, aholi buncha ovora bo'lmasdi. Sizlardan iltimos savollarimga aniq javob berishingizni va takliflarimni chuqur o'ylab ko'rishingiz maqsadga muvofiq deb hisoblayman
2016-06-12 12:02:14, Гость_ Хилола:
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилоятидан Тошкент шахри Олмазор туманига келин булганман, туйимизга 5 йил булди лекин пропискам йук хужайинимни оиласидагила куйишмаяпди 3.5 ешли углимиз бор. Хужайиними пропискаси билан углимга богчага бориши учун йулланма олсам буладими.  жавоб учун катта рахмат
2016-06-13 16:52:32, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_ Хилола
Ассалому алайкум. Мен Тошкент вилоятидан Тошкент шахри Олмазор туманига келин булганман, туйимизга 5 йил булди лекин пропискам йук хужайинимни оиласидагила куйишмаяпди 3.5 ешли углимиз бор. Хужайиними пропискаси билан углимга богчага бориши учун йулланма олсам буладими.  жавоб учун катта рахмат

Ассалому алайкум "Гость_Хилола"! Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ, эр (хотин) - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
паспорт;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
эр-хотиннинг ҳақиқатда бирга яшаётган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан ва ИИО профилактика инспектори томонидан имзоланган эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисида  маълумотнома;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
2016-06-16 02:05:02, Гость_:
Ассалому алайкум Санжарака! мен 01,2016й Фаргона ш уй сотиб олган аммо махалага борганда хонадонда руйихатда (без гражданство) хотин турганлиги аникланди билишимча у хотин ман сотиб олган уйни 2-чи хотини экан улар шаърий никох оркали турмуш куриб хозирда ажрашган ,ман у хотини фукаролик судга бердим уйдан чикариш тугрисида суд мени даъво аризамни рад килди сабаби нотариал томондан Олди сотди шартномасини тузилаётганда у хотини яшаш хкуки саклаб колинган экан, ман хайронман у хотин асли киргизистондан келган (без гражданство) суд карорида доимий руйихатда туради деб ёзилган шу конунга мос келадими ё йукми аниклик киритсангиз? Хурмат билан Яхёбек! тел;+998-91-110-97-58
2016-06-16 07:37:24, Гость_Nigora:
Ассалому алайкум Санжар ака! Мен турмуш уртогим оркали  2015 йилнинг январ ойида 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига асосан Тошкент шахрига доимий пропискага турганман, лекин биргаликда яшашимизнинг имконияти булмаганлиги сабабли бир йил муддат утмасдан, яъни 2015 йилнинг ноябр ойида конуний ажрашишимизга тугри келди.
 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади деб езилган.
 
Сизга саволим:
 
Биз ажрашган пайтимизда 2015 йилнинг ноябр ойида бу кушимча булмаганку, орадан 4,5 йилдан ортикрок вакт утганидан кейин, 2016 апрел ойида кушилган кушимча конун кучини оркага кайтаришга эгами?
 
Президентимиз томонидан 25 апрел 2016 йил тасдикланган конунга оркага кайтиш кучига эга деб курсатилмаган еки киритилган кушимчалар 2016 йил 26 апрелдан конуний кучга кирадими?
 
Сиздан ушбу саволларимга аниклик киритиб олишимга ердам беришингизни илтимос киламан.
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2016-06-17 12:39:18, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Nigora
Мен турмуш уртогим оркали  2015 йилнинг январ ойида 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига асосан Тошкент шахрига доимий пропискага турганман, лекин биргаликда яшашимизнинг имконияти булмаганлиги сабабли бир йил муддат утмасдан, яъни 2015 йилнинг ноябр ойида конуний ажрашишимизга тугри келди.
 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади деб езилган.
 
Сизга саволим:
 
Биз ажрашган пайтимизда 2015 йилнинг ноябр ойида бу кушимча булмаганку, орадан 4,5 йилдан ортикрок вакт утганидан кейин, 2016 апрел ойида кушилган кушимча конун кучини оркага кайтаришга эгами?
 
Президентимиз томонидан 25 апрел 2016 йил тасдикланган конунга оркага кайтиш кучига эга деб курсатилмаган еки киритилган кушимчалар 2016 йил 26 апрелдан конуний кучга кирадими?
 
Сиздан ушбу саволларимга аниклик киритиб олишимга ердам беришингизни илтимос киламан.
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Гость_Nigora
Ассалому алайкум Санжар ака! Мен турмуш уртогим оркали  2015 йилнинг январ ойида 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига асосан Тошкент шахрига доимий пропискага турганман, лекин биргаликда яшашимизнинг имконияти булмаганлиги сабабли бир йил муддат утмасдан, яъни 2015 йилнинг ноябр ойида конуний ажрашишимизга тугри келди.
 
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу банд хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишни кўзда тутади.
 
Киритилган қўшимчалар билан аниқлаштирилишича, Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандан кейин бир йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда эр (хотин) уни йўқотади деб езилган.
 
Сизга саволим:
 
Биз ажрашган пайтимизда 2015 йилнинг ноябр ойида бу кушимча булмаганку, орадан 4,5 йилдан ортикрок вакт утганидан кейин, 2016 апрел ойида кушилган кушимча конун кучини оркага кайтаришга эгами?
 
Президентимиз томонидан 25 апрел 2016 йил тасдикланган конунга оркага кайтиш кучига эга деб курсатилмаган еки киритилган кушимчалар 2016 йил 26 апрелдан конуний кучга кирадими?

Ассалому алайкум "Гость_Nigora".ЎРҚ-405-сон Қонун билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 5-бандига қўшимча киритилди.
 
Бу, шубҳасиз, никоҳдан ўтиш йўли билан пойтахт пропискасини олишни кўзлаётганлар учун тўсиқ бўлади. Кимнидир эса никоҳни тез орада бекор қилишдан сақлаб қолади.
Гап шундаки, Рўйхатнинг 5-бандида, башарти улар камида 1 йил бирга яшаган бўлсалар, эр (хотин)га доимий пропискадан ўтиш ҳуқуқи берилган. Қўшимчага кўра, агар Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг 1 йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) олинган доимий пропискани йўқотади. Бу эса ишга қўл уришдан аввал оқибатини ўйлаб кўришга ундайди.
Қонун "Халқ сўзи" газетасининг 26.04.2016 йилдаги 81-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
2016-06-17 21:35:12, Гость_Sardor:
Assalomu aleykum. Man hozirda toshkent viloyati qibray tumanida doimiy ròyxatda turaman. Aslida toshkent shahri mirzo ulug'bek tumanida tuģilganman. Hozirgi kunda onam va akam mirzo ulug'bek tumanidagi kvartiramizda doimiy ròyxatda turishmoqada man òsha uyga propiskaga òtmoqchi bòldim ammo 2015 yil 20 noyabrdan beri mirzo ulug'bek tumani pasport stoli xodimlari hamda pasportistkasi doimiy propiska hozir yopilgan degan boxonani aytib kelishmoqda. Ota-onam òrtasidagi nikoh shartnomasi 2010 yilda bekor qilingan hamda onam 2012 yili 2- bandga muvofiq òz onalari (yunusobod tumanida) uyiga propiskaga òtganlar (akam ham bir vaqtda). Oradan 3 yil òtib mirzo ulug'bek tumanidan kvartira sotib olingan onamni nomlariga. qibray tumanidagi man propiskada turgan uy otamni nomlarida. Rostanam doimiy propiska hozirda yopiqmi. Bu ishda onam va man juda kòp qiyinchiliklarga duch kelmoqdamiz. Bundan tashqari otamning otalari ham mirzo ulug'bek tumanidagi ammamning kvartirasida propiskada turadilar. Iltimos maslaxat bersangiz qaysi variant orqali doimiy propiskaga òtsam tezroq amalga oshadi. Yopiqmi ochiqmi òzi?
2016-06-23 17:11:12, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Sardor
... Man hozirda Тoshkent viloyati Qibray tumanida doimiy ròyxatda turaman. Aslida Toshkent shahri Mirzo ulug'bek tumanida tuģilganman. Hozirgi kunda onam va akam Mirzo ulug'bek tumanidagi kvartiramizda doimiy ròyxatda turishmoqada man òsha uyga propiskaga òtmoqchi bòldim ammo 2015 yil 20 noyabrdan beri Mirzo ulug'bek tumani pasport stoli xodimlari hamda pasportistkasi doimiy propiska hozir yopilgan degan boxonani aytib kelishmoqda. Ota-onam òrtasidagi nikoh shartnomasi 2010 yilda bekor qilingan hamda onam 2012 yili 2- bandga muvofiq òz onalari (yunusobod tumanida) uyiga propiskaga òtganlar (akam ham bir vaqtda). Oradan 3 yil òtib Mirzo ulug'bek tumanidan kvartira sotib olingan onamni nomlariga. qibray tumanidagi man propiskada turgan uy otamni nomlarida. Rostanam doimiy propiska hozirda yopiqmi. Bu ishda onam va man juda kòp qiyinchiliklarga duch kelmoqdamiz. Bundan tashqari otamning otalari ham Mirzo ulug'bek tumanidagi ammamning kvartirasida propiskada turadilar. Iltimos maslaxat bersangiz qaysi variant orqali doimiy propiskaga òtsam tezroq amalga oshadi. Yopiqmi ochiqmi òzi?

Ассалому алайкум "Гость_Sardor".Сизга республика ИИВнинг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун ходимларнинг асоссиз ҳаракатлари далили бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
ЎзР ИИВ кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси - (8371) 231-37-98; 232-65-70.
2016-07-19 15:05:04, Гость_шохрух:
Агарда доимий турар жойи яни ўйи бўламаса и пропискаси бўлмаса вақтинчалик прописка килинмаса нима килиш керак? . шу прописка бўлмаган сабаб иш,  ўкишга  ва  правага олишмаса нима килиш керак ???

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика