Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 173371 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.
2015-09-22 13:59:33, Гость_Шавкат:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2015-10-05 14:42:39, Гость_Саодат:
Мен Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий пропискада тураман. Тошкент шахридаги 7- шахар касалхонасига ишга кирмокчи эдим, лекин менга шахарда пропискангиз йук экан ишга олмаймиз дейишди.Шу тугрими? мени турар жойим аслида уч кахрамон постидан утганда, гулистон махалласида.Касалхонагача 10-20 дакикалик йул.Мени ишга олмасликлари мумкинми еки шахарга вактинчалик руйхатга туришим шартми.
2015-10-05 23:28:28, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Саодат
Мен Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий пропискада тураман. Тошкент шахридаги 7- шахар касалхонасига ишга кирмокчи эдим, лекин менга шахарда пропискангиз йук экан ишга олмаймиз дейишди.Шу тугрими? мени турар жойим аслида уч кахрамон постидан утганда, гулистон махалласида.Касалхонагача 10-20 дакикалик йул.Мени ишга олмасликлари мумкинми еки шахарга вактинчалик руйхатга туришим шартми.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) - Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
2015-10-05 23:30:48, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_фарид
Ассалому алайкум,  мен 79 йили Россия Федерасиясида туғилдим 2008 йилда ФБШ паспорт олдим 2015 йилда яна 5 йилга узайтирилди мен хозирда 1нафар фарзандим бор мен качон фуқаролик паспорти оламан
Ассалому алайкум "Гость_фарид"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/90
2015-10-29 21:09:13, Гость_Фазлиддин:
Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш паспорт тизими бўйича)тугатилдими? Бундан кийин вилоятлардан келиб давлат идораларида ишловчилар нима қилишади?  
2015-10-30 16:42:10, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Фазлиддин
Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш паспорт тизими бўйича)тугатилдими? Бундан кийин вилоятлардан келиб давлат идораларида ишловчилар нима қилишади?  

Ассалому алайкум "Гость_Фазлиддин"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/107
2015-10-30 21:09:16, Гость_:
Гость_Жамол
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
2015-10-31 12:17:24, Гость_Анвар :
Ассалому алайкум!Мен Навоиданман. Мени Тошкент шахрида уйим бор ва "Тошкент шахар ер тузиш ва кучмас мук кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санада руйхатга олинган. Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка руйхатида турмайман. Саволим, Мен Тошкент шахрига доимий руйхатга качон киришим мумкин?
2015-10-31 14:03:09, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Гость_Жамол
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Ассалому алайкум "Гость_Гость"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/3748
2015-11-01 00:10:54, Гость_тулкин:
ассаломуалайкум паспортларни биёметрик паспортга алмаштириш муддати кайси ойи кайси йилгача  олдин жавоб учун рахмат.
2015-11-01 01:15:57, Гость_Анвар:
Ассалому алайкум!Мен Навоиданман. Мени Тошкент шахрида уйим бор ва "Тошкент шахар ер тузиш ва кучмас мук кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санада руйхатга олинган. Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка руйхатида турмайман. Саволим, Мен Тошкент шахрига доимий руйхатга качон киришим мумкин? олдиндан рахмат!
2015-11-01 20:44:30, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_тулкин
ассаломуалайкум паспортларни биёметрик паспортга алмаштириш муддати кайси ойи кайси йилгача  олдин жавоб учун рахмат.
Ассалому алайкум "Гость_Тулкин"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/102
2015-11-01 20:46:17, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Анвар
Ассалому алайкум!Мен Навоиданман. Мени Тошкент шахрида уйим бор ва "Тошкент шахар ер тузиш ва кучмас мук кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санада руйхатга олинган. Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка руйхатида турмайман. Саволим, Мен Тошкент шахрига доимий руйхатга качон киришим мумкин? олдиндан рахмат!

Ассалому алайкум "Гость_Анвар"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2015-11-03 13:50:36, Гость_:
Ассалому алайкум!Мен Навоиданман. Мени Тошкент шахрида уйим бор ва "Тошкент шахар ер тузиш ва кучмас мук кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санада руйхатга олинган. Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка руйхатида турмайман. Саволим, Мен Тошкент шахрига доимий руйхатга качон киришим мумкин? олдиндан рахмат! сиз айтган сайтда яъни http://vopros.norma.uz/question/group/105 жавоб тополмадим.
2015-11-03 15:14:33, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Ассалому алайкум!Мен Навоиданман. Мени Тошкент шахрида уйим бор ва "Тошкент шахар ер тузиш ва кучмас мук кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санада руйхатга олинган. Мен Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка руйхатида турмайман. Саволим, Мен Тошкент шахрига доимий руйхатга качон киришим мумкин? олдиндан рахмат! сиз айтган сайтда яъни http://vopros.norma.uz/question/group/105 жавоб тополмадим.

Ассалому алайкум "Гость_"!Муқаддам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган рухсатномалар асосида 2012 йил 15 мартга қадар уй-жой олган, бироқ турли сабабларга кўра прописка қилинмаган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонуни,Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 й. ЎРҚ-296-сон)асосан доимий прописка қилинади.
2015-11-04 10:02:00, Гость_Шохсанам:
Ассалому -алейкум! Мен тошкент шахрида вактинча руйхатда туриб давлат корхонасида ишлайман. вактинчалик руйхатда туриш муддати утиши муносабати билан хужжатларимни кайта вактинча руйхатдан утказиш учун топширганман. Хужжатларим топширилганлиги тугрисида маълумотнома ишлаш жойимга такдим этганман. Аммо хозирги кунда фукароларни вактича руйхатдан утказиш тухтатиб куйилганлиги тугрисида айтишди. Иш жойим менга нисбатан ишдан бушатиш учун буйрук чиказамиз дейишмокда. Давлат томонидан вактинча руйхатдан утказиш тухтатиб куйилган булса мени ишдан бушатиш конунийми?
Олдиндан миннатдорчилик билдираман.
2015-11-05 01:55:21, Гость_муазам:
2011 йил октября ойида уйти сотиб олиб расмийлаштирдим.руйхатга 2015 йил феврал.ойида янги уй дафтари очтириб руйхатга турдим магадан олдин яшаган шахслар халигача паспортида мени манзилим кайди билан юришиб хатто 2013 йилда 16 нога кирган фарзандига паспорт олишиб мени уй адресимга руйхатга куйилибди . Маслахат беринг каерга мурожаат килай ?  Янгийул шахри
2015-11-10 20:38:57, Гость_Sanjar:
Salom. Man Toshkent viloyatida doimiy propiskada turardim. Toshkent viloyatini boshqa tumanidan uz nomimga uy sotib olganman, lekin u uyga propiskaga kirmaganman. Hozirgi kun man Samarqandda propiskadaman. Man hozir toshkent viloyatdagi uyimga propiskaga kira olamanmi?
2015-11-17 06:50:35, Гость_olim:
Хорижга чикиш печати йук кириш печати бор бўлса чи?
2015-11-25 17:52:36, Гость_Сардор:
Ассалом алейкум.Уртогим Анвар АКШ да ишлаб келмокда иш жойи билан тузилган шартнома 2016 йил июн тугайди ёки мехнат татилга чикади. савол агар уртогим 2016 йил июн ойида Узбекистонга келиб паспортини алмаштирса унда овир ёки виза бузилишига олиб келадиган муаммолар булиши мумкинки ёки Узбекистонга киролмаслик холатлари.Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика