Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 37 / Паспорт масалалари

Паспорт. Ҳисобга олиш. Прописка

Шу йил 5 сентябрида «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти Ўзбекистон Республикасининг паспорт тизими билан яқиндан танишишни хоҳловчилар учун ахборот семинарини ташкил этди ва ўтказди. Маърузачилар, ҳуқуқий масалалар бўйича етакчи экспертлар қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда биометрик паспорт, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун тўғрисида кўпгина қизиқарли маълумотлардан бохабар қилдилар. Семинар иштирокчилари нафақат янги ахборот олишга, балки маърузачи экспертлардан малакали маслаҳатлар, тавсиялар ва ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишга ҳам муваффақ бўлдилар. Уларнинг энг қизиқарлилари билан танишишни таклиф қиламиз.

 

 

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?

К.И.

 

– Ўзбекистон Республикасида пас­порт тизими тўғрисидаги низомнинг1 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

 

* * *

Биометрик паспортда ёпиштирилган қоғоз – штрих-код ўчиб кетган. Бунинг бирор-бир оқибати бўладими?

И.Котова.

 

– Паспорт эгасига нисбатан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди, чунки унинг барча асосий биографик маълумотлари паспортига қайд этилган.

 

* * *

Ҳозир паспортлар биометрик паспортларга алмаштириляпти. Бундай алмаштириш яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар учун ҳам назарда тутиладими?

Т.Демьянова.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Рес­публикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш гувоҳномаси билан паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга2 мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар учун хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати жорий этилган.

 

* * *

Россия паспортига ва Россиядаги пропискага эга бўлганда ЎзР фуқаролигидан қандай қилиб чиқиш мумкин?

В.Б.

 

– Ўзбекистон Республикаси   фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом3 III (б) бўлимининг 1-бандига кўра, чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза беради. Бунда илтимос қилувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати Низом II (б) бўлимининг 1-бандида баён этилган талабларга мувофиқ келиши керак, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ёки бошқа муассасаси орқали берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни хоҳловчи шахс яшаётган давлатда дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон)
10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига қадар чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги, мазкур Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони чиққанидан кейин йўқотилади.

 

* * *

Яқинда Қирғизистондан синг­лим меҳмон бўлиб келди. Биз дарҳол вақтинчалик пропискани расмийлаштиришга киришдик. ТИИБ ходимлари барча зарур шаклларни тўлдиришди, уларни тўлдирганлик учун пул олишди, биз паспортларни рўйхатдан ўтказиш учун топшириш дарчасига келганимизда, Қирғизистон фуқаролари қариндошларининг яшаш жойига прописка қилинмайди, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш керак дейишди. Қандай ҳужжат асосида бизга рад жавоби беришди?

Н.Логинова.

 

– Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Респуб­ликасида бўлишлари қоидаларининг4 (бундан кейин – Қоидалар) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик­лар, идоралар, мулкчилик шакл­лари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари)ни, шунингдек хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда яшайдилар.

Хорижий фуқароларни хусусий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига так­лиф қилган ва уларга турар жой берган шахслар бу фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларида кўмаклашишга мажбурдирлар.

Мазкур шахслар томонидан хорижий фуқароларга турар жой, транспорт воситалари берилишига ёки уларга бошқа хил хизматлар кўрсатилишига, агар бу Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Қоидаларнинг бузилишига олиб келиши аниқ бўлса, йўл қўйилмайди.

Қоидалар бузилган тақдирда сиз Тошкент шаҳри ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВга ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

* * *

 Россиядаги доимий яшаш жойига қайд этилгандан кейин Ўзбекистонда қанча кун туриш мумкин? 3 кун деб эшитган эдим, паспортчи эса 10–15 кун дейди.

Надежда Георгиевна.

 

– Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаш учун ҳисобдан ўтгандан кейин сиз республика ҳудудида 5 кун мобайнида туришингиз мумкин, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно. Республика ҳудудида бундан кўпроқ вақт турилган тақдирда сиз ҳудудида яшаётган милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз ва вақтинчалик ҳисобга туришингиз керак.

Бунинг учун сиз Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага5 мувофиқ профилактика инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

ЎзР ИИВ тасдиқлаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

КБ инспектори.

 

– Тошкент шаҳрига бошқа шаҳарлардан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга6 мувофиқ ҳисоб даврида ишлаш ҳуқуқига эгалар.

Ҳисобга туриш учун фуқаро ўзи вақтинча туришни мўлжаллаётган жойдаги профилактика инспекторига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобга олинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

* * *

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

КБ инспектори.

 

– Ишлаш учун бошқа шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келган фуқаролар ушбу ҳуқуққа эга бўлиш учун ҳисобга туришлари керак.

Ўзбекистон   Республикаси    фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра ҳисобга қўйилган фуқароларга ҳисоб даврида меҳнат фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш муддати тугагач, сиз ходимни ҳисобни узайтиришга мажбур қилишингиз керак, у бош тортган тақдирда у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак, акс ҳолда корхона раҳбарияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

* * *

Ходимни топилмалар бўлимининг паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан ишга қабул қилса бўладими?

А.Р.

 

– Топилмалар бўлимининг маълумотномаси шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланмайди. «Ўзбекистон Респуб­ликасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат пас­портдир.

 

* * *

Агар паспорт эгасининг мазкур ҳужжати шикастланган бўлса, унда фамилияси, исми, фотосурати ва бошқа маълумотлар ёмон ҳолда ва ноаниқ кўринса, ходимни ишга қабул қилиш мумкинми?

Р.Азизова.

 

– Шикастланган паспорт ҳақиқий деб ҳисобланмайди, шу боис фуқаро янги паспорт олиши керак, акс ҳолда у маъмурий жавобгарликка тортилади. Бундай шахслар ишга қабул қилинмайди.

 

* * *

ТМБ олишга ишончнома ёзилади, унда ишончнома эгасининг паспорт маълумотлари кўрсатилади. Марҳамат қилиб айтсангиз, ҳозир ишончномани биометрик паспорт бўйича қандай тўлдириш керак? Паспорт маълумотлари лотин шрифтида, қолган ҳаммаси бошқа тилларда бўлса?

Бухгалтер.

 

– Товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тўлдириш чоғида унинг эгасининг маълумотлари биометрик паспортда кўрсатилган маълумотларга асосан, лотин шрифтида тўлдирилади.

 

1Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 2-илова.

3Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган.

4ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова.

5Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 21.05.2012 йилда 2366-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.

Прочитано: 173598 раз(а)

Комментарии к статье (223)

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден. Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-02-02 11:28:51, Гость_КБ инспектори:
Ассалому алейкум! Бизнинг корхонамиз Зангиота тумани бузсувда жойлашган ишчи ходимларни ишга кабул килиш учун конунчиликда  иш жойидан канча масофагача ишчи ходимни ишга олиш белгиланган? Бошка вилоятлардан ишга кабул килсак вактинча руйхатдан каердан утишлари керак?
2017-03-22 12:17:25, Гость_Ravshan:
Salom. Yangi bio pasportim tayyor bo'lgandan keyin menga sms tarzida xabar keldi. Moliyaviy jihatdan biroz qiynalganim uchun vaqtida borolmadim. Oradan ancha vaqt o'tgach bordim va u yerdagi xodimlar menga vaqtida kelmading eng kam ish haqqining 1baravarida jarima to'laysan dedi. Shu to'g'rimi
2017-03-26 17:42:17, Гость_азиза:
ассалому алайкум!  фукаролиги йук шахс паспортимнинг муддати утиб кетган экан. паспортныйга борсам 5 млн сумгача жарима белгиланади дейишди айтингчи муддати утган паспортларга яъни фукаролиги йук шахсларга канча жарима белгиланади
2017-03-26 18:26:41, Гость_азиза:
фукаролиги булмаган шахс гувохномасининг муддати утган булса неча баравар жарима солинади
2017-03-31 20:47:58, Гость_:
Salom man Toshkent shahrida doimiy propiskadaman lekin propiskaga utganimga 5 oy buldi nomimga uy olishga haqim bormi yoki yuqmi
2017-04-14 23:36:17, Гость_саид:
ассалому алайкум!
овирнинг амал килиш муддати канча колганда фукоро чет элга чикиши мумкун?
2017-04-17 21:46:16, Гость_:
салом мен бухоро шахридан уй сотиб олиш учун бухоро шахар хокимлигида мурожат килдим улар менга 2660 қарори асосида қуриладиган уйлар аввал бухоро шахри ахолисига сунг туман ахолисига берилади дейишди шу тугрими мен бухоро вилояти шофиркон туманида доимий пропискадаман бухоро шахрида қатнаб ишлайман ёки пропискага кирганига 3 йил тулмаганларга хам уй жой берилмас экан шу туғрисида маълумот берсангиз
2017-04-24 17:40:54, Гость_:
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_Жамол
Ассалому алайкум!
Мен ва онам Хоразм вилоятида пропискада эдик. Опам Тошкент шахрида номида уйи бор ва шу уйда доимий пропискада. Саволим "Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида доимий прописка килиниши лозим булган шахслар-Узбекистон Республикаси фукаролари тоифалариннг Руйхати" 2-бандига мувофик опамнинг уйига мен ва онам доимий пропискага кириш учун паспорт столга мурожаат килдик. Улар онамни пропискага киритишиб мени пропискага киритишмади. Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Ассалому алайкум "Гость_Жамол"! Уз саволингизга жавобни куйидаги манзилдан топасиз:
http://vopros.norma.uz/question/group/105
2017-04-27 11:25:40, Гость_Shokir:
Турмуш ўртоғим Қашқадарё вилоятидан.Доимий рўйхатдан чиқиб келганидан сўнг,ўзим яшаб турган манзилга доимимий рўйхатга қўйишим учун кадастр қилиш керак экан.Кадастр қилдим,кадастр қилгунимча 1ой вақт ўтди.Кейин бориб рўйхатга қўймоқчи бўлсам жарима бир миллион сўмдан ошиқ деб айтишди.Оилавий шароитим туфайли бу пулни тўлолмас эдим.Ҳозир орадан 3йил вақт ўтди.Бугун бориб сўрасак икки миллиондан ошиқ жарима тўлийсилар деди.Саволим доимий рўйхатга кечикиб қўйилса жаримаси қанча.
2017-05-09 22:38:03, Гость_:
Мен Узбекистонда тугилганман ота онам Россия фукароси мен Узбекистон фукаролигини олганман.Мени энди паспортимни олиб куймокчи.Ота онаси олмаган булса кандай боласи ололади деб шунга илтимос ёрдам берсаларинг
2017-05-18 22:54:22, Гость_:
Салом.уй эгаси пропискада турган одамни унинг рухсатисиз чикара оладими йукми.
2017-06-30 17:55:18, Гость_Азамат:
Биометрик булмаган паспортлар муддати 2018 йил июль ойигача эканлиги ростми?
2017-07-13 21:36:12, Гость_:
Ассолому алейкум. Мен Тош.вил тугилганман.2015 йили кушни туманга турмушга чикканман. Загс когози бор.поспортта хам мухир урилган. Сабаб, эски турар жойимдан пропискадан учмаганман. Хозирги турар жойдан руйхатдан утиш учун поспорт столга борганимда, менга ходимлари янги поспорт олишимни и жарима тулашимни этишди. Поспортим биометрик поспорт. Шунга сиздан изох беришингизни сурайман.
2017-07-17 16:39:18, Гость_Хуршид:
Ассалому алейкум жавобингиз учун олдиндан рахмат мен Козогистон республикасида вид на жительства олганман Алмаотада консуллик руйхатда тураман.Мен Узбекистонга кайтиб бора оламанми доимий яшашга.
2017-07-19 02:27:31, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_Shokir
Турмуш ўртоғим Қашқадарё вилоятидан.Доимий рўйхатдан чиқиб келганидан сўнг,ўзим яшаб турган манзилга доимимий рўйхатга қўйишим учун кадастр қилиш керак экан.Кадастр қилдим,кадастр қилгунимча 1ой вақт ўтди.Кейин бориб рўйхатга қўймоқчи бўлсам жарима бир миллион сўмдан ошиқ деб айтишди.Оилавий шароитим туфайли бу пулни тўлолмас эдим.Ҳозир орадан 3йил вақт ўтди.Бугун бориб сўрасак икки миллиондан ошиқ жарима тўлийсилар деди.Саволим доимий рўйхатга кечикиб қўйилса жаримаси қанча.

Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  (  223-модда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси,  ЎзР 22.09.1994 й. 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)
2017-07-19 02:38:32, Кожахметов Сакен Советбекович:
Гость_
Мен Узбекистонда тугилганман ота онам Россия фукароси мен Узбекистон фукаролигини олганман.Мени энди паспортимни олиб куймокчи.Ота онаси олмаган булса кандай боласи ололади деб шунга илтимос ёрдам берсаларинг

Accалому  алейкум "гость_". Уз саволингизга жавобни куйдаги манзилдан топасиз: http://vopros.norma.uz/question/group/90
2017-07-28 17:35:57, Гость_:
асалому алейкум мен Тошкент вилоятида доимий пиропискада тураман лекин тошкент шахарда квартирада яшайман уй эгаси билан натариални ижара шартномасини килганмиз. мен энди паспорт столдан вактинчалик пропискадан утишим шартми ёки йуқми
2017-08-03 16:19:12, Гость_:
Санжар Ходжаахмедов, эксперт-юрист
Гость_
Ассалому алйекум! Мен Тошкент шахрида доимий руйхатда тураман. Сирдарё вилояти, Гулистон шахрига катнаб ишлайман. Баъзида (навбатчиликда) ишхонада коламан. Мен Гулистон шахрида вактинча руйхатдан утишим зарурми?
У.Каримов.
"Узбекистон Республикасида паспорт тизими тугрисидаги" Низомга кура Узбекистон Республикаси худудидаги бир жойдан иккинчи жойга вактинча яшаш учун келган Узбекистон Республикаси фукаролари вактинча кайд этилиши лозим.Уч кундан олти ойгача даврдаги кайд этиш фукарони дойимий истикомат жойидан руйратдан чикармасдан амалга оширилади.Юкоридагилардан келиб чикиб Сиз Гулистонда 3кун давргача истикомат килмасаниз,у ерда вактинча кайд этилишингизни зарурати йук.
2017-08-03 16:23:04, Гость_jahongir:
узим жиззахда тугилганман. олдин Сирдарёда 5 йил ишлаганим боис прапискам уша ерга куйганман. Хозир жиззахда ишлаяпман прапискамни яна жиззахга куйишим керак буладими жиззахда руйхатга куйдиришим учун уйим йукку
2017-08-29 16:00:01, Гость_Фазлиддин:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика