Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 47 / Юридик маслаҳатлар

Қарз шартномаси: бекор қилиш хусусиятлари

 

Корхонамиз молиявий қарз шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув тузди. Келишувга кўра 31.10.2015 йилдаги шартнома 25.08.2017 йилдан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади. Молиявий қарз 25.08.2017 йилда қайтарилган. Фоизлар қарз қайтарилган кунгача ҳисобланишидан хабаримиз бор. Келишувдаги 25.08.2017 йилдан бошлаб бекор қилиш тўғрисидаги сана тўғри белгиланганми? Ёки бекор қилиш санасини 26.08.2017 йилдан деб белгилаш керак эдими? Фоизлар ҳисобланиб, тўланиб бўлган.

Қарз шартномасини бекор қилиш санасини қандай белгилаш мумкин?

Замира, бухгалтер.

 

Сиз қарз шартномаси бўйича фоизларни шартномада назарда тутилган муддатда қайтаришингиз шарт. Шундан кейин бекор қилиш тўғрисида келишув тузилади.

Қарз шартномаси бўйича фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартноманинг ўзида белгиланади. Агар ушбу муддат шартномада белгиланган бўлмаса, фоизлар асосий қарзни қайтариш муддатида тўланади (ФКнинг 734-моддаси).

Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари шартномани бекор қилишга келишилган пайтдан бошлаб бекор бўлади (ФКнинг 385-моддаси). Бекор қилиш тўғрисидаги келишувда бошқача тартиб назарда тутилиши мумкин. Шу тариқа, аввал қарз шартномаси шартларини бажариш: асосий қарз суммаси ва фоизларни тўлаш зарур. Шундан кейин (эртаси куни) тарафлар шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув тузишлари мумкин.

Яъни қарз ва унга доир фоизлар 25.08.2017 йилда тўланган бўлса, бекор қилиш тўғрисидаги келишувни 26.08.2017 йилда тузиш керак.

Шартномада у тарафлар мажбуриятларни тўлиқ ижро этгунига қадар амал қилиши қайд этилган бўлса, қарз ва унга доир фоизлар тўланганлиги далили улар ижро этилганидан далолат беради. Бу ҳолда шартнома бекор қилинганлиги тўғрисида келишув тузиш керак эмас.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1524 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика