Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 47 / Юридик маслаҳатлар

Хизматлар импорти шартномани талаб этади

 

Компаниямиз халқаро аудиторлик компанияси ҳисобланади. Ички низомга ва жамоа шартномасига кўра ходимларимиз АССА дастури бўйича таълим олишлари шарт. Таълим харажатлари ўқиш, имтиҳон учун тўлов, йиллик аъзолик бадаллари ва АССА бўйича китоблар сотиб олишни ўз ичига олади. Ўқиш учун тўлов ходимларимизнинг АССА сайтидаги шахсий кабинетлари орқали қўйилган инвойслар асосида, валюта корпоратив картасидан амалга оширилади (ҳар бир ходимнинг шахсий кабинет очиши ва у орқали ҳақ тўлаши талаби АССА дастурининг ҳар бир талабаси учун мажбурий ҳисобланади).

Ходимларининг ўқиш ҳақини уларга қўйилган инвойслар асосида валюта корпоратив картасидан тўлаш битими қонунийми?

А.Толмачёва, бош бухгалтер.

 

Башарти хизматлар кўрсатиш учун контракт тузилган бўлса, корпоратив пластик картадан хорижий валютада ҳақ тўлашга йўл қўйилади.

Таълим бўйича кўрсатилаётган хизматлар хорижий валютада тўланаётган экан, улар ЎзР норезиденти томонидан кўрсатилаётган бўлса керак.

Хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан ЎзРнинг хўжалик юритувчи субъектига хизматлар кўрсатиш, улар кўрсатилиши жойидан қатъи назар, хизматлар импорти ҳисобланади (Низомнинг ­2-банди, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова).

Хизматлар импорти тегишли шартномани талаб этади. Инвойс унинг ўрнини боса олмайди. У кўрсатилаётган хизматлар ҳақини тўлаш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжат саналади.

Импорт шартномаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим ­(416-сон Низомнинг 6-банди).

Банк пластик картаси (БПК) ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи тўлов воситаси (АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 106-банди). БПКлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар қоғозда (слип, электрон терминал квитанцияси) ёки электрон шаклда (банкомат ёки терминалнинг электрон ҳужжати) ёки бошқа маълумотномалар билан тасдиқланади (2465-сон Низомнинг 112-банди).

Юқорида баён этилганлар муносабати билан хизматлар кўрсатишга импорт контрактини тузиб, уни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказишингиз зарур. Контрактда ҳисоб-китоблар БПКдан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини кўрсатиш лозим. Контракт норезидент томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловнинг юридик асоси бўлади.

Ушбу масалани бошқача ҳал этиш ҳам мумкин. Ходимларингиз хизматлар қийматини шахсий халқаро пластик карталаридан ўзлари тўлашлари мумкин (30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон қарор билан тасдиқланган Низом). Компаниянгиз ҳеч қандай импорт контрактларисиз ходимларингизнинг ушбу харажатларини қоплаши мумкин.

 

Александр Лобанов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика