Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 47 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонга марҳамат!

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2017 йилдаги 894-сон қарори билан хорижий сайёҳларнинг мамлакатимизга кириши ва бўлиши тартибини соддалаштириш бўйича қатор ҳукумат қарорларига тузатишлар киритилди.

 

Муддатидан олдин келдингизми – ҳечқиси йўқ

Эндиликда хорижлик меҳмон туристик визада кўрсатилган муддатдан олдин Ўзбекистонга кириб келган тақдирда у Давлат чегарасидан ўтиш пунктидаги ТИВнинг консуллик бюросига мурожаат этиши мумкин, у ерда унинг визасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби (ВМнинг 21.11.2017 йилдаги 408-сон қарорига 1-илова) мазкур норма билан тўлдирилди.

 

Прописка учун кимга мурожаат этиш керак эмас

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларига (ВМнинг 21.11.2017 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова) киритилган қўшимчаларга биноан чет эллик фуқароларнинг ҳақиқатда ҳисобга қўйилганлигини текшириш учун ИИБ автоматлаштирилган махсус электрон дастурдан фойдаланади.

Сайёҳлик операторлари томонидан кўрсатилган дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши қуйидаги ҳолатларда вақтинчалик пропискага тенглаштирилади:

√ сайёҳлик оператори томонидан ташкил этиладиган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;

√ хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда.

 

Маълумот учун: умумий қоидага кўра вақтинчалик Ўзбекистонда бўлиб турган хорижликлар бу ерда вақтинчалик прописка асосида истиқомат қилади. Алоҳида шахслар, масалан, мамлакатимизнинг ҳар бир аҳоли пунктида 3 суткадан ортиқ бўлмайдиган сайёҳлар ундан озод этилган. Шунингдек, хорижликларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида бўлиши вақтинчалик пропискага тенглаштирилади.

 

Сайёҳларга ғилдиракли уйларда яшашга рухсат берилди

Тунаш учун жойлаштириш воситасига қайта ўзгартирилган ер усти транспорти расман жойлаштириш воситалари қаторига киритилди (масалан, автофургон, трейлер, автоуй ва бошқалар – таҳр.). Унда яшайдиган Ўзбекистонга вақтинчалик келувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий тартибда қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий иш бўйича уларни таклиф этган шахсларни олдиндан хабардор қилишлари даркор.

Бундай жойлаштириш шакли учун ҳам туристик йиғим ундирилади – ҳар кунги яшаш учун ЭКИҲнинг 10%и миқдорида.

Тегишли тузатишлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 15.03.2017 йилдаги 137-сон қарорига 2-илова) киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинди ва 7.11.2017 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика