Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Амалий бухгалтерия

Автомобилга янги рақам: харажатлар қандай ҳисобдан чиқарилади

 

Фирма балансида маъмурият фойдаланадиган автомашина бор. Раҳбарнинг қарорига кўра унинг учун биржа орқали янги «буюртма» рақам сотиб олинди.

1. Автомобилга янги давлат рақами олиш харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади?

2. Улар автомашина таннархига киритиладими?

3. Қандай бухгалтерия проводкаларидан фойдаланиш лозим?

Х.Акмалхонов, кассир.

 

1

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида ҳудудий ДЙҲХХ органлари уларнинг эгаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) берадилар.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси деганда:

√ ҳарф ва рақамлар комбинациясини танлаш имкони билан бериладиган;

√ берилгани учун оширилган ставка бўйича ҳақ тўланадиган белги тушунилади.

2017 йил сентябридан бошлаб оширилган тўлов ставкаси бўйича РЎДРБ қуйидагиларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади:

√ «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимида рақобатли жараёнда ғолиб бўлганларга;

√ харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рақамни олишга ЙҲХДХга ариза берган автотранспорт воситалари эгаларига.

Берилган РЎДРБ автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмасдан, улардан қатъиян мақсадли фойдаланилиши учун унга тақдим этилади (Низом, ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова).

Оширилган тўлов ставкаси бўйича рақам белгиларини олиш харажатлари бошқа операцион харажатлар сингари давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.27-банди).

 

2

Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ўзгартирилмайди.

Автомобилингизнинг бошланғич (тиклаш) қиймати у қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 21-банди).

Мавжуд рақамнинг янгисига алмаштирилиши автотранспорт воситаси қийматини ўзгартириш учун асос бўлмайди.

 

3

Янги рақам белгисини олишга доир бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Янги рақам белгилари кирим қилинди

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

 

Янги рақам белгиларини олиш харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2427 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика