Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 42 / Амалий бухгалтерия

Импорт товарни кирим қилиш

 

Корхона импорт бўйича товарни сотиб олди. Божхонада расмийлаштириш чоғида БЮД ёзиб берилди, унда товар номи ва ўлчов бирлиги инвойс ва контрактда кўрсатилганидан фарқ қилади. БЮДда «янги сервер/салазкалар, фойдаланишда бўлмаган» доналаб, инвойсда «сервер» комплектда деб кўрсатилган.

1. Импорт ТМБни ҳисобга қабул қилиш учун қайси ҳужжат асос ҳисобланади – БЮДми ёки инвойсми? Спецификацияни қаердан олиш лозим – БЮДданми ёки инвойсдан?

2. Товарларни ҳисобга олиш учун қайси ўлчов бирлиги қабул қилинади – БЮДда кўрсатилганими ёки инвойсда?

К.Сарапулова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Бухгалтерия ҳисобида товарлар инвойсда кўрсатилган спецификацияга мувофиқ акс эттирилади. Товар қийматига киритиладиган қўшимча харажатлар ҳисоб-китоби, шунингдек валюталар курсини ҳисобга олган ҳолда товарлар қийматининг қайта ҳисоб-китоби божхона юк декларацияси асосида амалга оширилади.

Бухгалтерия ҳисобида товарга бўлган мулк ҳуқуқи ўтганлигини, шунингдек товар қийматини тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар асосида товарлар ҳисобга қабул қилинади.

Инвойс – импорт қилувчи-сотувчи харидор номига ёзиб берадиган ҳамда товар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва унинг қийматини тасдиқлайдиган ҳисобварақ-фактура. Инвойсни тижорат ҳужжатлари қаторига киритадилар.

Божхона назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган ҳужжат божхона юк декларациясидир* (БЮД) (БКнинг ­255-моддаси). У товар-транспорт юкхати, инвойс ва товарга илова қилинувчи бошқа ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. БЮД божхона қийматини белгилаш, божхона тўловларини ҳисоблаш учун мўлжалланган. У товарлар қийматини сўмга қайта ҳисоблаш учун валюта курсини ҳам аниқлайди.

БЮДда кўрсатилган маълумотлар билан инвойс маълумотлари фарқланиши аниқланганда БЮДга ўзгартиришлар киритишни тавсия этамиз (АВ томонидан 10.05.2016 йилда 2784-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

2

Товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобининг ўлчов бирлигини корхона мустақил равишда белгилайди. Товарларнинг ўлчов бирлиги шундай белгиланиши лозимки, товарлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш, шунингдек уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати устидан лозим даражада назоратни таъминлаш мумкин бўлсин (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 7-банди).

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

 


*Божхона декларациясида кўрсатилиши керак бўлган маълумотларнинг рўйхати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, божхона статистикасини шакллантириш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш мақсади учун зарур маълумотлар билангина чекланади. Божхона декларациясидан божхона органлари томонидан амалга ошириладиган валюта назорати мақсадлари учун ҳисобга олиш ҳужжати сифатида фойдаланилган тақдирда, божхона декларациясида шу мақсад учун зарур бўлган маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак (БКнинг 255-моддаси).

Прочитано: 1956 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика