Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 42 / Ислоҳот одимлари

Божхона имтиёзлари ишлаганда...

 

Мамлакатимизда инвестиция сиёсатининг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш, замонавий юқори технологияларни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозори талабларига мос келадиган рақобатдош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш эвазига тайёр маҳсулотлар тури ва улушини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини барпо қилиш имконияти туғилмоқда.

 

Шу ўринда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларда эркин иқтисодий зоналарнинг фаолиятига катта аҳамият берилмоқда. Хусусан, юртимизнинг 10 та ҳудудида 14 та ЭИЗ фаолият юритмоқда. Ҳозиргача бу зоналарда 62 та лойиҳа амалга оширилган, 87 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда, 135 та лойиҳа эса кўриб чиқилиб, тасдиқлаш жараёнида турибди. Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Қўмита раиси ўринбосари М.Салиев шулар ҳақида гапирди.

Тизимнинг самарали фаолият юритиши учун амалдаги қонунчиликда ЭИЗ иштирокчиларига божхона тўловларидан бир қатор имтиёз ва преференциялар берилиши назарда тутилган. Жумладан, республикамиз Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон) 3-бандига мувофиқ, ЭИЗ иштирокчилари ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларидан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида республика ҳукумати томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материаллари бўйича божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод этилиши белгиланган.

Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган) божхона тўловларини қўллашнинг соддалаштирилган, аниқ тартиблари белгилаб берилган.

Шунингдек, мамлакатимизда технопарклар ва кичик саноат зоналарини ташкил этишга ҳам катта эътибор қаратилаётир. Жорий йилнинг ўзида бу соҳада бир қатор янги қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ҳозир жойлашувига кўра республикамизнинг деярли барча ҳудудларида бундай зоналар фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг жами сони 90 тадан ошди. Бундай зоналар иштирокчилари, чет эл инвесторлари бир қатор имтиёзларга, шу жумладан божхона тўловлари бўйича имтиёзларга эга.

2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ЭИЗ иштирокчиларига божхона тўловларидан жами 260,9 млрд сўм (2016 йилнинг 9 ойида 30,9 млрд сўм) имтиёзлар қўлланилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 8,4 баробарга ошган. Жумладан:

«Навоий» ЭИЗ иштирокчиларига – 20,1 млрд (2016 йилда 13,7 млрд) сўмлик;

«Жиззах» ЭИЗ иштирокчиларига – 43,1 млрд (2016 йилда 14,3 млрд) сўмлик;

«Ангрен» ЭИЗ иштирокчиларига – 197,7 млрд (2016 йилда 2,9 млрд) сўмлик.

 

ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 1699 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика