Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 41 / Божхона

Истиқболли ҳамкорлик

 

Сурхондарё вилоятида «қумликлар жавоҳири» таърифи билан машҳур Карвонсарой мажмуасида жойлашган «Термиз» ТИФ божхона пости ҳудудида қўшни Афғонистон тадбиркорлари учун «Термиз карго» экспорт маркази кўргазмаси ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларининг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва саноат, ҳамкорлик ва иқтисодий масалалар бўйича масъул раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари, жумладан 130 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг 300 турдан ортиқ турли маҳсулотларини намойиш этишди. Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги янгиликлар, хусусан экспорт-импорт соҳасида яратилган қулайлик ва имтиёзлар тўғрисидаги тушунтириш ишлари афғон тадбиркорларининг диққат марказида бўлди. Бинобарин, экспорт божхона тўловларининг бутунлай бекор қилинганлиги, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларнинг 2 баробарга камайтирилганлиги, шунингдек 2017 йилнинг 1 январидан маҳсулотларнинг экспорти бўйича тузилган шартномалар божхона органларида ҳисобга қўйилмаслиги, хорижга йўналтирилган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар аввалгидек 3 иш кунида эмас, балки 1 иш кунида тақдим этилиши тадбиркорнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқартиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Кўргазма доирасида республикамизда ишлаб чиқарилаётган буғдой, дуккакли маҳсулотлар, хўжалик моллари, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни Афғонистонга экспорт қилиш бўйича 35,8 млн АҚШ доллари қийматидаги шартномалар имзоланди. Масалан, «Сурхон Термиз чинни», «Хўжаикон туз» АЖ қадоқланган туз маҳсулотларини етказиш, шунингдек вилоятда етиштирилаётган 4,5 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳумоюн Қаюми раҳбарлигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Афғонистон иқтисодиётини янада ривожлантиришга улкан ҳисса қўшаётганини, бу борада барча шароитлар, қулай ишбилармонлик муҳити яратилганини алоҳида мамнуният билан қайд этди. Мазкур Экспорт маркази икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо-сотиқ, энергетика, нефть-газ, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, божхона ва транспорт коммуникация соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Сурхондарё вилояти
божхона бошқармси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 56 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика