Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 41 / Ислоҳот

Бўш бинолар тадбиркорларга берилмоқда

 

Мамлакатимизда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон) бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 

Мазкур қарорга кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида мавжуд қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилган. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи мазкур комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди. Бундан буён Идоралараро комиссия томонидан инвестиция лойиҳаси амалга оширилмагани тўғрисида хулоса чиқарилса, кейинги ойдан бошлаб юридик шахслар – қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига нисбатан соддалаштирилган солиқ солиш тартибини қўллаётган мулкдорлар умумбелгиланган тартибдаги солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтади.

Бундан ташқари, мулкдорлар ўзларига тегишли бўлган аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган ҳолларда уларга нисбатан мол-мулк ва ер солиғи навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб 2 карра миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида 2 карра миқдорда, аммо 6 каррадан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланилади.

Қарорнинг яна бир эътиборли томони шундаки, тижорат банклари юқорида келтирилган объект ва майдонлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ва ижарачиларга имтиёзли кредитлар тақдим этади. Кредитлар 12 ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олиб 5 йил муддатга ва Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада берилади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарёда Идоралараро комиссия томонидан олиб борилган ишлар натижасида вилоят ҳудудида қурилиши тугалланмаган, шунингдек бўш турган ёки тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмаётган 205 та корхона аниқланди. Айни пайтда 16 нафар тадбиркор хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўлимларига инвестициявий режа лойиҳаларини тақдим этди. Жумладан, Термиз шаҳридаги «Surkhon sandwich» МЧЖ 6,5 млн сўм ўз маблағи, банкдан олинган 935 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ҳисобидан янги лойиҳани амалга оширди. Айни пайтда корхонада 250 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган. Қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ишлаб чиқилаётган сифатли, рақобатдош, экспортбоп маҳсулотларга ташқи бозорда ҳам талаб ортиб бормоқда. Ҳозирга қадар корхонада 3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Жумладан, жорий йилнинг 8 ойи мобайнида 2 000 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар Туркия, Хитой, Россия давлатларига экспорт қилинди. 

 

Материалларни ҳудудий давлат солиқ бошқармалари маълумотлари асосида М.Назаров тайёрлади.

Прочитано: 4816 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика