Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 38 / Норматив лойиҳалар

Улгуржи савдо: лицензия талаблари енгиллаштирилади

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Улгуржи савдо корхоналари устав жамғармаси миқдорига талабларни ЭКИҲнинг 3 500 бараваридан ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача, устав жамғармасини пул маблағлари билан шакллантириш қисмида эса – ЭКИҲнинг 1 200 бараваридан ЭКИҲнинг 100 бараваригача қисқартириш таклиф қилинмоқда.

Устав жамғармасининг алоҳида миқдорига ва таркибига талабларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиладиган корхоналарга татбиқ этмаслик таклиф қилинмоқда. Уларга юридик шахслар устав жамғармаси миқдорига умумий талаблар қўйилади. Масалан, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида уларнинг устав жамғармалари камида ЭКИҲнинг 40 бараварини ташкил этиши белгиланган.

Шунингдек, лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинади.

Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов, 

экспертимиз.

Прочитано: 1874 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика