Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Солиқ солиш

Текинга келиб тушган товарни сотиш: икки марта солиқ тўлаймиз

 

Бизнинг МЧЖ 5%лик ставкада ЯСТ тўлайди, улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга. Муассислар баённомасига кўра МЧЖга товар текинга келиб тушди. Келгусида у олди-сотди шартномалари бўйича сотилиши керак.

Текинга келиб тушган товарни реализация қилишдан тушган тушумга қандай ставкада ЯСТ солинади?

Е.Багдасарова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Товарларни реализация қилишдан тушган тушумга солиқ солишда улар корхона балансига қандай келиб тушгани аҳамиятга эга эмас.

Товарларни ҚҚСни, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (корхона ушбу солиқларни тўловчи бўлса) реализация қилишдан тушган тушум ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­355-моддаси 2-қисми 1-банди 1-хатбошиси).

Савдо корхоналари учун товарларни реализация қилишдан тушган тушум деганда товар обороти тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди 4-хатбошиси). Товар обороти – муайян давр ичида савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида товарларни сотишдан олинган (олиниши лозим бўлган), пулда ифодаланган маблағлар (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Корхонанинг товарни реализация қилишдан тушган тушумига 5%лик ставкада ЯСТ солинади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10.2-илованинг 3-банди).

Улгуржи савдо – лицензияланадиган фаолият тури (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

Товар корхонага текинга келиб тушганини назардан четда қолдирманг. Текин асосда олинган мол-мулк бошқа даромад ҳисобланади ва унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди, 353-моддаси 1-қисми). Мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи корхонанинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг ­135-моддаси 2-қисми).

Муассисдан устав фондига ҳисса сифатида келиб тушган товарга ЯСТ солиш объекти деб қаралмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси ­4-қисми 1-банди).

Шу тариқа, ЯСТни икки марта тўлашингизга тўғри келади:

√ текин асосда олинган товар қийматидан (агар бу УФга ҳисса бўлмаса);

√ уни сотишдан тушган тушумдан.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1638 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика