Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

Тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлганда

 

Ишлаб чиқариш корхонаси хорижий брендларнинг маиший техникасини ишлаб чиқаради. Бизда ишлаб чиқариш мунтазам тусга эга эмас (баъзан бекор турамиз). Ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳати – конвейер линияси. Тўғридан-тўғри харажатларимиз – моддий. Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари (ҚИЧХ) – ишчиларнинг МҲТФ, ишчиларнинг МҲТФдан 15%, АВ (асбоб-ускуналар) эскириши, омборхона ижараси, чироқ, газ ва ҳ.к. Бизга таннархни аниқлашнинг норматив усули тўғри келади. Январда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Февраль ва мартда бекор турдик, яъни тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмади, бироқ ҚИЧХ бўлди. Апрель ва майда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тикланди.

1. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» тушунчасига нималар киради?

2. Агар режали қийматдан келиб чиқиб таннархни аниқлашнинг норматив усулини танлаган бўлсак, ҚИЧХ тайёр маҳсулотга мутаносиб тақсимланиши керакми? Масалан: ҚИЧХ = 100 000 000 сўм, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш эса = 20 000 бирлик. ҚИЧХ тайёр маҳсулот бирлигига тақсимланади – 5 000 сўм, яъни 100 000 000 сўм / 20 000 тайёр маҳсулот бирлиги?

3. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қараб ҚИЧХни йил давомида турлича тақсимлаш мумкинми? Яъни бекор турган ойларда ҚИЧХни тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида ҳисобга олиб, кейинги ойларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб тақсимласа бўладими?

4. Тайёр маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати номоддий актив бўладими? Уни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш мумкин? Проводкалар қандай бўлиши керак? Мувофиқлик сертификатини олиш билан боғлиқ харажатларни дарҳол тайёр маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқариш тўғрими?

И.Ли, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Тугалланмаган ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариш жараёнининг турли босқичларида турган, тайёр бўлмаган маҳсулот. Тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқларида, масалан:

√ яна битта ёки бир нечта ишлов бериш босқичидан;

√ якунига етказилмаган жорий босқичдан тўлиқ ўтгач, тайёр маҳсулотга айланадиган маиший техниканинг йиғилмаган бирликлари ҳисобга олиниши мумкин.

Тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғининг қиймати амалиётда қуйидаги икки усулдан бири воситасида аниқланади:

1) тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати фақат ишлов бериб бўлинмаган хом ашё ва материаллар қийматидан ташкил топади;

2) тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари инвентарлаш усули билан аниқланади, бунда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тугалланганлик даражаси ҳамда хом ашё ва материаллар қийматига қўшилиши керак бўлган ҚИЧХ суммаси аниқланади.

 

2

Қўшимча харажатлар корхона ишлаб чиқарадиган барча маҳсулотлар учун умумий бўлган базани (мезонни) танлаш воситасида тақсимланади. Корхона ушбу мезонни ўзи белгилайди.

Ишлаб чиқариш бўлинмасининг қўшимча харажатларига энг мувофиқ келадиган омил (мезон) тақсимлаш базаси сифатида танланади. Кўпинча база сифатида:

√ ишлаб чиқаришдаги ишчилар ишлаган вақт;

√ асбоб-ускуна ишлаган вақт;

√ меҳнат сарфиёти;

√ ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликлари;

√ режали нархларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми олинади.

Агар корхона фақат бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарса, ҚИЧХ сиз келтирган усулда тақсимланиши мумкин.

Бироқ компания бир неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқарса, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар суммасини уларнинг бирликлари сонига бўлиш орқали ҚИЧХни тақсимлаш нотўғри бўлади.

Режали ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб ҚИЧХни тақсимлашга мисолни кўриб чиқамиз.

 

Айтайлик, корхона 2 турдаги: А ва Б маҳсулотини ишлаб чиқаради. Таннарх ҳисоби режали нархлардан келиб чиқиб норматив усулда юритилади. Бир ойда ҚИЧХ суммаси 1 000 ш.б.ни ташкил этди. ҚИЧХ қуйидагича тақсимланади:

 

Маҳсулот

 

Бирликнинг режали таннархи

 

Ишлаб чиқарилган бирликлар сони

 

Маҳсулотнинг режали таннархи

 

ҚИЧХ (маҳсулотнинг режали таннархи х ҚИЧХ / жами маҳсулотнинг режали таннархи)

 

Бир бирликка ҚИЧХ

 

А маҳсулоти

 

100

 

24

 

2 400

 

308

 

12,83

 

Б маҳсулоти

 

120

 

45

 

5 400

 

692

 

15,38

 

Жами

 

 

 

7 800

 

1 000

 

 

 

 

3

Бекор турган даврда юзага келувчи ҚИЧХни кейинги ойларда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархига киритиш нотўғри. Мисол учун, бекор турган даврдаги ходимларнинг иш ҳақи бошқа даврларда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи билан ҳеч алоқадор эмас.

Сизнинг ҳолатда ишлаб чиқариш бўлмаган даврлар (кунлар, ойлар) учун бекор туриш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш зарур.

Бекор туриш 2 турда: ишлаб чиқаришдаги ички ва ташқи сабабларга кўра юзага келган бўлиши мумкин.

Қонун ҳужжатларида бекор туришлар таърифланмаган, уларнинг фарқи ҳам тавсифланмаган.

Мавжуд амалиётдан келиб чиқилса, бекор туришлар ўртасидаги фарқлар қуйидагича:

ишлаб чиқаришдаги ички бекор туришлар фақат корхона (цех, бўлим) ичидаги жараёнлар тақозо этган сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Уларга асбоб-ускуналарнинг носозлиги, айрим турдаги асбоб-ускуналарни режалаштирилмаган тарзда тўхтатиб қўйиш ва бошқалар натижасидаги бекор туришлар киради;

ташқи сабабларга кўра бекор туришлар ташқи омилларга боғлиқ. Булар хом ашё етишмаслиги, ёқилғи, электр энергияси, сув ва бошқалар етказиб берилмаслиги бўлиши мумкин. Ишлаб чиқаришга буюртмаларнинг йўқлигини ҳам бекор туришнинг ташқи сабаби деб ҳисоблаш мумкин.

Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туришдан йўқотишлар маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатларга киради (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.5-банди).

Ташқи сабабларга кўра юзага келган бекор туришлар, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларни сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади (54-сон Низомнинг 2.3.26-банди).

 

Қуйидагича проводкалар қилинади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бекор туриш вақтида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ва б.;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

1000-«Материаллар»

Бекор туриш тўғрисидаги далолатнома асосида ташқи сабабларга кўра бекор туришдан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

 

 

Ишлаб чиқариш ҳажми мунтазам бўлмаганда амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усулини танлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Мос келмайдиган усулнинг қўлланиши зарар кўришга сабаб бўлиши мумкин. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг турли усуллари назарда тутилган.

Амалиётда энг кўп қўлланадиган амортизацияни ҳисоблаш усули – тенг маромли (тўғри чизиқли) усул. Унга кўра асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга, шу жумладан маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади) (5-сон БҲМСнинг 36-банди «а» кичик банди).

Ишлаб чиқариш мунтазам тусга эга бўлмаганда эскиришни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усулини (ишлаб чиқариш усулини) қўллаш мақсадга мувофиқ. Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситаларнинг маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган. Мазкур усул бўйича амортизациянинг ҳар йилги қийматини ҳисоблаш учун бутун фойдали ишлатиш муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.

Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик эскириш суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда асосий воситаларнинг амортизация қийматининг асосий воситаларни бутун фойдали ишлатиш муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот ҳажмига нисбатан мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (5-сон БҲМСнинг 36-банди «б» кичик банди).

 

МИСОЛ. Газлама ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик ускунанинг баланс қиймати 100 000 минг сўмни ташкил этади.

Техник ҳужжатларга кўра ускуна натура ифодасида йилига 120 000 м ёки ўрта ҳисобда ойига 10 000 м тайёр маҳсулот ишлаб чиқара олади.

Ҳақиқатда ҳисобот ойида бекор туриш ва ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланмаслик оқибатида 2 000 м маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Амортизацияни ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган ускунанинг эскириш суммаси норматив ставка 15% бўлганда ойига 1 250 минг сўмни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш усули қўлланганда амортизация суммасини ҳисоблаймиз:

бутун фойдали хизмат даврида ушбу ускунада 800 000 м тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин;

технологик ускуна тўлиқ эскиргунча фойдали хизмат муддати 6 йилу 8 ойни ташкил этади;

асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қиймати ва фойдали хизмат муддатида маҳсулотнинг назарда тутилаётган ҳажми нисбати маҳсулот бирлигига 125 сўмни (100 000 м.с. / 800 000 м) ташкил этади;

ҳисобот ойида ишлаб чиқариш таннархига ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган ускунанинг эскириш суммаси 250 минг сўмни (2 000 м х 125 сўм) ташкил этади.

 

4

Мувофиқлик сертификати номоддий активларга кирмайди, сабаби уни юридик шахснинг ўзидан ажратиб бўлмайди. Идентификациялаш имкони эса номоддий активни тан олиш мезонларидан бири ҳисобланади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 6, 7-бандлари).

Маҳсулотни мажбурий сертификатлаш харажатлари тайёр маҳсулот таннархига киритиладиган бошқа ишлаб чиқариш харажатларига киради (54-сон Низомнинг 1.5.7-банди).

Маҳсулотни мажбурий сертификатлаш харажатларини акс эттирувчи проводкалар қуйидагича бўлади:

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти дебети

кредит – сертификатлаш органларига қарз.

Сертификатлаш харажатлари таннархга ёхуд ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда киритилади (агар товар туркумига сертификат берилган бўлса) ёхуд сертификатнинг амал қилиш муддати давомида тенг маромда тақсимланади (агар муайян муддатга сертификат берилган бўлса).

Бу ҳолда проводкалар қуйидагича бўлади:

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счёти дебети

кредит – сертификатлаш органларига қарз – сертификатлаш харажатларининг бутун суммасига;

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти дебети

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счёти кредити – жорий ойдаги маҳсулотларнинг таннархига киритиладиган сертификатлаш харажатлари суммасига.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика