Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 31 / Долзарб мавзу

Бозор курси бўйича конвертациялаш импорт қилувчи учун қандай оқибатларга олиб келади

 

Юридик шахслар хом ашё ва материалларни хорижий валютага импорт қиладилар. Энди уни банклардан сотиб олишлари мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 449-сон қарори билан бунга йўл очилди. Банклар мижозлар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида хорижий валютани бозор курси бўйича сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Илгари банклараро савдо сессияларида қайд этилган курсларнинг ўртача қийматидан фойдаланган ҳолда фақат валюта биржаси орқали, яъни қатъий белгиланган курсда конвертация амалга оширилар эди.

 

Устама – камида 100%

Конвертациянинг янги қоидалари импорт қилинган товарлар таннархига қандай таъсир кўрсатади?

 

Қонун ҳужжатларига1 мувофиқ, четдан келтирилган товар-моддий қийматликларнинг харид қиймати қуйидагилардан шаклланади:

► БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисобланган, импорт қилинган ТМБнинг шартнома қиймати (Шқ);

► ушбу ТМБ олиб кирилаётганда тўланган божхона тўловлари (Т);

► уларни сотиб олиш (сақлаш, ташиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар (Бх.).

У қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = Шқ + Т + Бх.

ВМнинг 449-сон қарори эълон қилингунга қадар хорижий валюталарнинг бозор курси расман қайд этилмас эди. У Марказий банк томонидан белгиланган миқдоридан бир неча баравар ошар эди. 18 июль ҳолатига кўра МБ расмий курси – 1 АҚШ доллари учун 4 042,47 сўм бўлса, бозорда 8 400–8 500 сўм атрофида баҳоланган.

Валюта бозор нархида сотиб олинганда салбий курс фарқи юзага келади. Агар 1 АҚШ долларини 8 400 сўмдан сотиб олсак ва 4 042,47 сўм деб ҳисобга олсак, у 4 350 сўмдан ортиқни ташкил этади.

Уни нима қилиш керак? Импорт қилинаётган товарлар таннархига киритса бўладими? Бу мантиққа тўғри келган бўлар эди, сабаби бозор курси бўйича сотиб олинган валюта импорт ҳақини тўлаш учун сарфланади. Бироқ амалдаги валюта курс фарқларини ҳисобга олиш қоидалари бундай қилишга йўл қўймайди. Хорижий валюта МБ курсидан ортиқ қийматда сотиб олинганда салбий фарқ суммаси молиявий фаолият харажатларига киритилиши керак. У 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида акс эттирилади. Ушбу зарар импорт қилувчининг фойдаси ҳисобидан қопланади (охир-оқибатда ушбу фойда шаклланса).

Бу зарарни қоплаш учун импорт қилувчи савдо устамасини оширишга мажбур бўлади.

 

МИСОЛ. Қиймати 1 АҚШ долларига тенг ТМБ импорт қилинганда унинг белгиланган формула бўйича ҳисоблаб чиқарилган харид қиймати қуйидаги миқдорни ташкил этади:

С = Шқ + Т + Бх. = 4 042,47 сўм + 889,53 сўм + 100 сўм = 5 032 сўм, бунда:

Шқ – БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси бўйича импорт қилинган ТМБнинг шартнома қиймати – 4 042,47 сўм (1 доллар х 4 042,47 сўм);

Т – божхона тўловлари – 889,53 сўм (шартли равишда);

Бх. – ТМБни сотиб олиш (сақлаш, сертификатлаш, декларациялаш, омборга ташиш ва б.) билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар – 100 сўм (шартли равишда).

 

Хорижий етказиб берувчига импорт қилинган ТМБ қийматини тўлаш учун импорт қилувчи хорижий валютани бозор курси бўйича конвертациялаши зарур бўлади.

1 АҚШ доллари учун импорт қилувчи банкка 8 400 сўм тўлаши керак бўлади.

Салбий курс фарқи – (–4 357,53) сўмни (4 042,47 – 8 400) импорт қилувчи ўз зарарларига киритиши керак.

Ушбу зарарни қоплаш ва импорт товарлар реализациясидан энг кам фойдани чиқариш учун импорт қилувчининг савдо устамаси камида 100%ни ташкил этиши шарт.

Курс фарқини ҳисобга олганда импорт товарларнинг реал қиймати 9 389,53 сўм (5 032 + 4 357,53) бўлганда 100 фоиз устама қўйилган улгуржи қиймати 10 064 сўмни (5 032 + 5 032) ташкил этади. Бу ҳолда импорт қилувчининг фойдаси атиги 171,27 сўмни (10 064 – ЯСТ (5%) – 9 389,53), рентабеллик даражаси эса қарийб 1,8%ни (171,27 / 9 389,53) ташкил этади.

Ҳеч бўлмаса 10% рентабелликка эга бўлиш учун савдо устамаси камида 5 837,12 сўм, яъни 116% атрофида бўлиши лозим.

 

ХУЛОСА: МБ курси билан бозор курси ўртасида салмоқли фарқ сақланган шароитда улгуржи ташкилотлар зарар кўрмаслик учун камида 100%лик савдо устамасини қўллашлари шарт.

 

Зарар кўриши тайин

Чекланган устама даражаси давлат томонидан бошқарилаётган шароитда қандай йўл тутиш мумкин?

 

Жорий йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш учун чекланган савдо устамалари белгиланган (31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарор).

Уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, устама:

► улгуржи савдо учун – сотиб олинган қийматидан 15%дан;

► чакана савдо учун – улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаслиги керак.

Четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:

С = Шқ + Т + Кф + Бх., бунда:

Шқ – БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси бўйича ҳисобланган, четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг шартнома қиймати;

Т – МБ курси бўйича ҳисобланган божхона тўловлари;

Кф – шартнома тузилган санадаги ва БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курсидан келиб чиқиб ҳисобланган, шартнома қиймати ўртасидаги курс фарқи;

Бх. – товарни сотиб олиш (сақлаш, ташиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Ушбу формулада четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид қийматини белгилашда курс фарқи ҳисобга олинади. Бироқ у шартнома тузилган санадаги ва БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курсларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Яъни хорижий валюта бозор курси бўйича конвертацияланганда юзага келган курс фарқи уларнинг харид қийматига киритилмайди. Юқорида айтилганидек, ушбу курс фарқи импорт қилувчининг зарарига киритилади.

 

МИСОЛ. Қиймати 1 АҚШ долларига тенг дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари импорт қилинганда уларнинг белгиланган формула бўйича ҳисоблаб чиқарилган харид қиймати қуйидаги миқдорни ташкил этади:

С = Шқ + Т + КФ + Бх. = 4 042,47 сўм + 889,53 сўм + 55,92 + 100 сўм = 5 087,92 сўм, бунда:

Шқ – БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси бўйича импорт қилинган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг шартнома қиймати – 4 042,47 сўм (1 доллар х 4 042,47 сўм);

Т – божхона тўловлари – 889,53 сўм (шартли равишда);

Кф – шартнома тузилган санадаги МБ курси – 3 986,55 сўм, БЮДни тўлдириш санасидаги МБ курси – 4 042,47 сўм, курс фарқи – 55,92 сўм (4 042,47 – 3 986,55);

Бх. – дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш (сақлаш, сертификатлаш, декларациялаш, омборга ташиш ва б.) билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар – 100 сўм (шартли равишда).

 

Четдан келтирилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид қиймати чекланган устамани ҳисобга олганда 5 087,92 сўм эканлигидан келиб чиқиб:

улгуржи нархи 5 851,11 сўмдан (5 087,92 х 1,15) ошиши керак эмас;

чакана нархи 7 021,33 сўмдан (5 087,92 х 1,15 х 1,2) ошиши керак эмас.

Хорижий валюта бозор курси бўйича конвертацияланиши натижасида юзага келган салбий курс фарқи – (–4 357,53) сўмни (4 042,47 – 8 400) дори-дармон воситаларини импорт қилувчи ўз зарарларига киритиши керак бўлади. Уларни устама ҳисобидан қоплай олмайди.

 

ХУЛОСА: хорижий валютани бозор курси бўйича сотиб оладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилувчи савдо устамасига мавжуд чекловда улкан зарар кўради.

 

Нима қилмоқ керак

Илгари амал қилган Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибида2 МБ курсидан келиб чиқиб белгиланган шартнома қиймати билан БЮДни тўлдириш санасидаги валютанинг эркин харид курси ўртасидаги курс фарқи импорт товарларнинг харид қийматида ҳисобга олиниши назарда тутилган. ВМнинг 30.06.2017 йилдаги ­449-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан амалдаги курс фарқини ҳисобга олиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва ушбу нормани тиклаш лозим деган фикрдамиз. Бу бозордаги ва расмий курслар ўртасидаги курс фарқини импорт товарлар харид қийматига киритиш имконини беради.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур:

► Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

► Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илова); 

► Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низомга (31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорга 4-илова).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

 


1Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 11-банди.

2Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартибининг (АВ томонидан 3.06.2000 йилда 931-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МВ, ДСҚ, МИСВ ва МБнинг АВ томонидан 16.11.2001 йилда 1085-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган) 3.9-банди.

Прочитано: 1688 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика