Norma.uz

Хатоларни тузатиш лозим

 

Меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилганлик тўғрисидаги ёзув хато равишда «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» саҳифасига қайд этилган. Меҳнат дафтарчаси 1982 йилда берилган ва ўзбек тилида тўлдирилган.

Меҳнат дафтарчасининг тақдирлашлар ҳақидаги бўлимига хато равишда киритилган ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзувни бекор қилиш зарурми?

И.Енгаличева.

 

– Меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилганлик тўғрисидаги ёзув «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида қайд этилади. 1996 йил 1 апрелгача юритилган меҳнат дафтарчалари бланкалари рус ва ўзбек тилидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» 2 та бўлимига эга, улар ўртасида эса «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» бўлими жойлашган.

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ушбу бўлимнинг тўлдирилиши назарда тутилмаган, сабаби меҳнат дафтарчаларининг замонавий бланкаларида у мавжуд эмас. Шу муносабат билан «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» бўлими тўлдирилмайди. У жойлашувига кўра «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлими устунларига ўхшаш 4-устунни ўз ичига олган. Шу сабабли кўпинча амалиётда иши тўғрисидаги маълумотларни «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» бўлимига киритишда давом этиш сингари хатолар учраб туради. Меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул шахслар «тақдирланганлиги» сўзининг устидан чизиб, тепасига «иши» сўзини қайд этган ҳолда ушбу бўлимга ходимнинг иши тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа ишга ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларни киритиб, меҳнат шартномалари бекор қилинганда уларни ташкилот муҳрлари билан тасдиқлашда давом этадилар.

Агар бошқа ташкилотлар иши тўғрисидаги маълумотларни мазкур бўлимга кирита бошлаган бўлсалар, сиз эса ушбу ёзувларни ҳақиқий эмас деб тан олиш имконига эга бўлмаган ҳолда келгуси ёзувларни киритишда давом этсангиз, «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» бўлимидаги ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув сизнинг хатоингиз деб ҳисобланмайди деб ўйлаймиз.

Агар хатога сиз йўл қўйган, яъни «Тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ушбу ёзувни биринчи бўлиб қайд этган бўлсангиз, уни ҳақиқий эмас деб тан олишни тавсия этамиз. Бунда ёзув 42-саҳифадаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимига ўтказилганлигини кўрсатинг. Сўнгра тартиб рақамини сақлаб қолган ҳолда уни ўзбек тилидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимига ўтказинг.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика