Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 29-30 / Паспорт масалалари

Паспорт ўғирланганда

 

Мен талабаман, Штатларда 3 йил таҳсил олганман, ихтисослигим бўйича Францияда ёзда ишлашга таклифнома олганим учунойдан кейин сафарга чиқишни мўлжаллаётган эдим. Бироқ ҳужжатларим солинган сумкамни ўғирлатиб қўйдим. Ўзбекистон консуллик муассасасига уни йўқотганим тўғрисида ариза беришим зарурлигини биламан. Шундан кейин нима қилинади? Паспортни тиклашга қанча вақт кетади, бунинг учун нима қилиш лозим?

Эмилия К.

 

– Ҳақиқатан ҳам, хорижда паспортини ўғирлатган фуқаро бу ҳақда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига зудлик билан маълум қилиши шарт, унинг илтимосига биноан улар 3-сон шаклдаги тегишли маълумотномани берадилар (АВ томонидан 11.05.1999 йилда 726-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 21-банди).

Шу билан бир вақтда паспортини ўғирлатган шахс ўз паспортидан жиноий мақсадларда фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида жиноят содир этилган жойдаги полиция органларига бу ҳақда хабар бериши, шунингдек паспортини ўғирлатганлиги хусусида полицияга мурожаат этганини тасдиқлаш учун маълумотнома беришларини талаб қилиши шарт.

Консуллик муассасасидаги мансабдор шахс фуқаронинг паспортини йўқотганлиги ҳақидаги аризасини шикоят ва аризаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказиб, унинг аризасини кейинчалик белгиланган тартибда текширув ўтказиш учун ЎзР ИИВга беришини кўзлаб Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармасига юборади.

Паспорт йўқотилган ҳолларда дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари бўлиш давлатининг ваколатли органларини, шунингдек бўлиш давлатида аккредитацияланган бошқа давлатлар ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти бекор қилинганлиги ва қидирувда эканлиги ҳақида хабардор қиладилар.

Янги паспорт ариза берилган кундан бошлаб 1 ой ичида берилади (Йўриқноманинг 22-банди).  

 

Тартибни бузяптилар

 

Тошкентда доимий равишда яшайман, пенсия оламан, РФ фуқаролигига эгаман. Бир ой аввал Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечдим, бироқ ҳозирча кетиш ниятим йўқ. Яшаш гувоҳномасини қандай олишим мумкин, ахир Тошкентда ўз квартирам ва доимий пропискам бор. Визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлимидагилар паспортни топшириш керак, яшаш гувоҳномасини эса ҳозирча бермаймиз дейишяпти.

Курьянова. Тошкент ш.

 

– Яшаш гувоҳномасини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

► ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

► хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;

► ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

► катталиги 35 х 45 мм қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;

► истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома;

► никоҳ тўғрисида гувоҳнома (Низомнинг ­15-банди, 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга ­2-илова).

Паспорт столи материалларни мустақил равишда кўриб чиқади ҳамда юқори ички ишлар органи билан келишган ҳолда хорижий шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Мазкур материалларни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.

Хорижий шахс учун яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини бузаётган мансабдор шахсларнинг ноҳақ хатти-ҳаракатлари хусусида улар бўйсунадиган юқори мансабдор шахсга қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

 

Умумий асосларда

 

Агар Тошкентдаги пропискадан чиқиб, бир неча йил консуллик ҳисобида турсам, Тошкентдаги ўз квартирамда яна пропискадан ўта оламанми?

В.Левитин. Тошкент ш.

 

– Тошкентга қайтиб келишингиз билан консуллик ҳисобидан чиқишингиз зарур. Агар сиз Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига (ВМнинг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарорига ­1-илова) кирувчи ташкилотларнинг ходимларидан бўлсангиз ва Ўзбекистон ташқарисига чиқиб кетгач, турли сабабларга кўра келган жойингиз бўйича прописка қилинмаган ҳамда 1 йил ичида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги жўнаб кетиш варағи билан қайтиб келган бўлсангиз, Тошкентда умумий асосларда доимий прописка қилинишингиз мумкин (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 33-банди).

Акс ҳолда 5 кун ичида турган жойингиз бўйича ҳисобга қўйилишингиз шарт (АВ томонидан 28.06.2016 йилда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 2-банди; Низомнинг 12-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).

 

Хавотирланишингиз ўринсиз

 

3 йилдан буён Латвияда яшайман, доимий яшовчи фуқаро мақомига эгаман, яқинда Латвия фуқаролигини олдим. Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномасига эгаман. Ўзбекистонга келмасдан, Латвиядаги консуллик муассасасида уни узайтирмоқчи ёки ундан воз кечмоқчи бўлдим, бироқ буни рад этдилар. ЎзРга кирганимда яшаш гувоҳномамни алмаштириб беришларини камида 1 ой кутишимга тўғри келади. Яшаш гувоҳномасидан воз кечишим мумкинми? Менга қандай ҳужжатлар керак бўлади?

О.Р.

 

Ўзбекистонга қайтмаслигингиз мумкин, сабаби фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномангиз хорижий давлат фуқаролигини қабул қилганингиз муносабати билан ўз кучини йўқотган (Низомнинг 30-банди). 

Эслатиб ўтамиз, хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади:

► хорижий фуқаро доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетганида;

► фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга жўнаб кетганида – фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан воз кечган ҳолларда;

► хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганида ёки ўз мамлакати фуқаролигидан чиққанида;

► фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат фуқаролигини қабул қилганида;

► яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун мутлақо ёлғон маълумотлар ёхуд сохта ҳужжатлар тақдим қилинганда.

 

 

Бировнинг вазифаси

 

Яшаш жойимдаги паспорт столидагилар ­1-сон шакл нусхасини олиш учун мени Мирзо Улуғбек ТИИБга жўнатдилар. ТИИБда 1-сон шаклни бермаётганларига бир ойдан ошди. Уни қанча вақт ичида беришлари кераклигини билмоқчи эдим. Уни олиш учун ўзимиз боришимиз шартми?

А.Саидмўминов. Тошкент ш.

 

– Берилган паспортларга 1-сон шаклдаги аризалар ички ишлар органларининг кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмаларининг махсус картотекаларида фамилия, исми шарифларга қараб алфавит тартибида асос сифатида сақланади.

Сўровларни ижро этиш, нусха олиш ва бошқа зарур ҳолларда 1-сон шаклдаги аризаларни картотекалардан вақтинча олишга рухсат этилади. Уларни сўровлар бўйича бошқа хизматлар ва органлар ходимларига бериш ёки жўнатиш ман этилади.

Баён этилганидан келиб чиқилса, паспорт столи ходимлари 1-сон шакл нусхасини Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек ТИИБ паспорт столидан 15 кун ичида ўзлари талаб қилиб олишлари шарт (Йўриқнома, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган ИИВ буйруғига 1-илова).

 

Ўзбекистонда турмуш қурасиз

 

Санкт-Петербургда яшайман. 10 йил давомида Ўзбекистон фуқароси билан қонуний никоҳда бўлмаганман. Бўлиш муддатларини бузганлиги учун ҳозир унинг Россияга кириши тақиқланган. Биз муносабатларимизни унинг ватани – Ўзбекистонда қонунийлаштиришга қарор қилдик. Никоҳимиз қайд этилиши учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? 

Мария Ш.

 

ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрида белгиланган намунадаги ариза билан мурожаат этган кундан кейин бир ой ўтгач улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг аризасини қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.

Ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак. Эр ва хотиннинг паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига штамп қўйилади ва никоҳнинг тузилган вақти ва жойи, далолатнома ёзуви рақами, эр (хотин)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ёзиб қўйилади.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилиниши лозим. Чет эл фуқаросининг паспортига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилларида белги қўйилади (Қоидалар, ВМнинг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарорига 1-илова).

 

Қандай фуқаролик берилади

 

Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Айни пайтда контракт бўйича Францияда ишлаяпман (яна бир йилдан ортиқроқ вақт қолди). Россия фуқаросига уйланганман. Яшаш гувоҳномасига эгамиз, яқинда фарзандли бўламиз. Бола қаер – Ўзбекистон ёки Россиянинг фуқаролигини олиши мумкин?

Х.Носиров.

 

– Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади. Агар у республикамиз ҳудудидан ташқарида туғилган бўлсаю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистонда доимий истиқомат жойига эга бўлса ҳам, бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

Фуқароликка мансубликни Ўзбекистон Республикаси ТИВнинг хориждаги муассасалари белгилайди. Рўйхатдан ўтган шахсларга ягона намунадаги Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспорти топширилади. 16 ёшга етмаган болаларнинг ҳужжатларига уларнинг фуқароликка мансублиги ёзиб қўйилади (Қонуннинг 42-моддаси).

Францияда боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олгандан сўнг уни консуллик орқали легаллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Элчихонасига мурожаат қилишингиз зарур. Ўша ерда Ўзбекистонда қабул қилинган намунадаги боланинг туғилганлиги тўғрисида гувоҳномани ҳам беришлари керак.

Агар ишингизни якунлагач Ўзбекистонга қайтиб киришга қарор қилсангиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун консуллик муассасамизга мурожаат қилишингиз керак бўлади. Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.

Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

► паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун белгиланган шаклдаги ариза;

► муассаса ёки ташкилот орқали чет элга чиқилган тақдирда ушбу муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;

► туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

► 35 x 45 мм ўлчамли фотосурат;

► консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция (Низом, ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова).

 

Манзилли маълумотнома асосида

 

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, Алматига келганимдан буён (2011 йил) қонуний асосда яшайман. Доимий пропискага, яшаш гувоҳномасига эгаман. 2015 йил сентябрда Қозоғистон фуқаросига турмушга чиқиб, фамилиямни ўзгартирдим. Маълум бўлишича, паспорт, яшаш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, дипломни алмаштириш керак экан. Паспортни алмаштиришга бориб, ҳужжатлар рўйхатини олдим. ЎзР ИИВда олинган чиқиш варақаси мавжудлиги тўғрисидаги бандни тушуна олмаяпман. Агар пропискадан ўчирилган бўлсам, демак, чиқиш варақасини олганман, унинг асосида яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилган. Яшаш гувоҳномасини расмийлаштираётганда мендан чиқиш варақасини олиб қўйганлар. Уни қандай қилиб тақдим этишим мумкин? Айтишларича, яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 3 йил ўтган бўлса, варақанинг амал қилиш муддати ўтар экан.

Солиҳа К.

 

Манзилли чиқиш варақаси амал қилиш муддатига эга бўлмайди. Агар Қозоғистон Республикаси миграция хизмати ходимлари яшаш гувоҳномасини бериш чоғида уни олиб қўйган бўлсалар, уни қайтиб ололмасангиз керак.

Манзилли чиқиш варақасини тиклаш учун сиз ёки ишончли вакилингиз Ўзбекистон Республикасидаги пропискадан ўчирилган жойингиздаги паспорт столига манзилли чиқиш варақасини тиклаш ва дубликат беришни сўраб мурожаат қилишингиз зарур. Паспорт столи ходимлари пропискадан ўчирилганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар 6 йилгача сақланиши керак бўлган манзил-маълумотлар бюроси ҳисоби бўйича текширгандан кейин ва манзилли маълумотнома асосида чиқиш варақаси дубликатини расмийлаштиришлари керак.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика