Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 30 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2017 йилнинг июль ойи учун


Июль ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 168;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 172;

36 соатлик иш ҳафтасида – 156.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 21;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

√     2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорига 9-илова).

√     Январь-июль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 048 425 сўмни (149 775 х 7) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).

√     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

√     2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 9-илова).

√     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

√     2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон Қарорнинг 3-банди).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 048 425 сўмгача

 

0%

 

1 048 426 сўмдан 5 242 125 сўмгача

(5 х 1 048 425)

1 048 425 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

5 242 216 сўмдан 10 484 250 сўмгача

(10 х 1 048 425)

314 527,5 сўм + 5 242 125 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

10 484 251 сўм ва ундан юқори

 

1 205 688,75 сўм + 10 484 250 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–июль ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 910 000 сўмни (130 000 х 7) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 048 425 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (910 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 10 400 сўмга (130 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 119 600 сўм (130 000 – 10 400) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–июль ойларида ойига 630 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 4 410 000 сўмни (630 000 х 7) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(4 410 000 – 1 048 425) х 7,5% = 252 118,13 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 216 101,25 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 36 016,88 сўмга (252 118,13 – 216 101,25) тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 33 615,75 сўмни ((4 410 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 28 813,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 4 802,25 сўмни (33 615,75 – 28 813,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 31 214,63 сўм (36 016,88 – 4 802,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 50 400 сўмни (630 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 543 583,12 сўм (630 000 – 36 016,88 – 50 400) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 920 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 6 440 000 сўмни (920 000 х 7) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

314 527,5 + (6 440 000 – 5 242 125) х 17% = 518 166,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 444 142,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 74 023,75 сўмга (518 166,25 – 444 142,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 53 915,75 сўмни ((6 440 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 46 213,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 7 702,25 сўмни (53 915,75 – 46 213,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 66 321,5 сўм (74 023,75 – 7 702,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 73 600 сўмни (920 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 772 376,25 сўм (920 000 – 74 023,75 – 73 600) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 270 000 сўмни (1 610 000 х 7) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 205 688,75 + (11 270 000 – 10 484 250) х 23% = 1 386 411,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 1 188 352,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 198 058,75 сўмга (1 386 411,25 – 1 188 352,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 102 215,75 сўмга ((11 270 000 – 1 048 425) х 1%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 87 613,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 14 602,25 сўмни (102 215,75 – 87 613,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 – 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 – 198 058,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

5-ВАЗИЯТ 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 610 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 11 270 000 сўмни (1 610 000 х 7) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

11 270 000 – 1 048 425 х 4 = 7 076 300 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

314 527,5 + (7 076 300 – 5 242 125) х 17% = 626 337,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 536 860,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 89 476,75 сўмга (626 337,25 – 536 860,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 60 278,75 сўмни ((7 076 300 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 51 667,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 8 611,25 сўмни (60 278,75 – 51 667,5) ташкил қилади.

Бюджетга 80 865,5 сўм (89 476,75 – 8 611,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 391 723,25 сўм (1 610 000 – 89 476,75 – 128 800) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 100 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 9 700 000 сўмни (1 100 000 х 7 + 2 000 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 7 902 700 сўмга (9 700 000 – 1 797 300) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

314 527,5 + (7 902 700 – 5 242 125) х 17% = 766 825,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 662 201,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (766 825,25 – 662 201,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 68 542,75 сўмни ((7 902 700 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 59 040,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 9 502,25 сўмни (68 542,75 – 59 040,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмни (1 100 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 907 376,25 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 1 150 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 400 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 9 450 000 сўмни (1 150 000 х 7 + 1 400 000) ташкил қилади.

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (149 775 х 6 = 898 650 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 8 551 350 сўмга (9 450 000 – 898 650) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

314 527,5 + (8 551 350 – 5 242 125) х 17% = 877 095,75 сўм.

Январь-июнь ойларида 763 972 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 113 123,75 сўмга (877 095,75 – 763 972) тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 75 029,25 сўмга ((8 551 350 – 1 048 425) х 1%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 65 027 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 10 002,25 сўмни (75 029,25 – 65 027) ташкил қилади.

Бюджетга 103 121,5 сўм (113 123,75 – 10 002,25) ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 944 876,25 сўм (1 150 000 – 113 123,75 – 92 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–июнь ойларида ойига 1 150 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 11 050 000 сўмни (1 150 000 х 7 + 2 000 000 + 1 000 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

√ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 048 425 х 4 = 4 193 700 сўм) чиқариб ташланади;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (149 775 х 12 = 1 797 300 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

√ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (149 775 х 6 = 898 650 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 050 000 – 4 193 700 + 2 000 000 – 1 797 300 + 1 000 000 – 898 650 = 4 160 350 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 160 350 – 1 048 425) х 7,5% = 233 394,38 сўм.

Январь-июнь ойларида 203 310 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 30 084,38 сўмга (233 394,38 – 203 310) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 31 119,25 сўмни ((4 160 350 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 27 108 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 4 011,25 сўмни (31 119,25 – 27 108) ташкил қилади.

Бюджетга 26 073,13 сўм (30 084,38 – 4 011,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 92 000 сўмни (1 150 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 027 915,62 сўм (1 150 000 – 30 084,38 – 92 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–июль ойларида ойига 690 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 4 830 000 сўмни (690 000 х 7) ташкил қилади.

√ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

√ Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–июль ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(4 830 000 – 1 048 425) х 7,5% = 283 618,13 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 243 101,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (283 618,13 – 243 101,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 815,75 сўмга ((4 830 000 – 1 048 425) х 1%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 32 413,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (37 815,75 – 32 413,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм (40 516,88 – 5 402,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 594 283,12 сўм (690 000 – 40 516,88 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 10 484 250 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–июль ойлари учун ЖШДС суммаси 1 110 900 сўмга (4 830 000 х 23%) тенг.

Январь-июнь ойларида 952 200 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойида унинг суммаси 158 700 сўмни (1 110 900 – 952 200) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–июль ойларида уларнинг суммаси 48 300 сўмни (4 830 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 41 400 сўм ўтказилган, июль ойи учун 6 900 сўм (48 300 – 41 400) ўтказилади.

Бюджетга 151 800 сўм (158 700 – 6 900) ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 476 100 сўм (690 000 – 158 700 – 55 200) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига ойига 690 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 830 000 сўмни (690 000 х 7) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 900 000 сўм ижара ҳақи олади.

√ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2699-сон Қарорга 26-илова).

√ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

√ Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

√ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

900 000 х 7,5% = 67 500 сўм.

Январь-июль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(4 830 000 – 1 048 425) х 7,5% = 283 618,13 сўм.

Январь-июнь ойларида 243 101,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 40 516,88 сўмга (283 618,13 – 243 101,25) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 815,75 сўмга ((4 830 000 – 1 048 425) х 1%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 32 413,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 5 402,25 сўмни (37 815,75 – 32 413,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 35 114,63 сўм солиқ (40 516,88 – 5 402,25) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 55 200 сўмни (690 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 426 783,12 сўм иш ҳақи (690 000 + 900 000 – 40 516,88 – 67 500 – 55 200) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ 

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-июль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 100 000 сўмни ташкил қилди, йил бошидан даромад 7 700 000 сўмни (1 100 000 х 7) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

√ Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

314 527,5 + (7 700 000 – 5 242 125) х 17% = 732 366,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 627 742,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 104 623,75 сўмга (732 366,25 – 627 742,5) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 66 515,75 сўмни ((7 700 000 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 57 013,5 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 9 502,25 сўмни (66 515,75 – 57 013,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 95 121,5 сўм (104 623,75 – 9 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 88 000 сўмга (1 100 000 х 8%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(1 100 000 – 104 623,75 – 88 000) х 25% = 226 844,06 сўм.

Ходим қўлига 680 532,19 сўм (1 100 000 – 104 623,75 – 88 000 – 226 844,06) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ 

Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Февраль ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 800 000 сўм маош белгиланди. Февраль-июль ойлари учун даромад 4 800 000 сўмни (800 000 х 6) ташкил қилди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 800 000 – 1 048 425) х 7,5% = 281 368,13 сўм.

Февраль-июнь ойларида 232 601,25 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 48 766,88 сўмни (281 368,13 – 232 601,25) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 37 515,75 сўмни ((4 800 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Февраль-июнь ойларида ШЖБПҲга 31 013,5 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 6 502,25 сўмни (37 515,75 – 31 013,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 42 264,63 сўм (48 766,88 – 6 502,25) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 64 000 сўмга (800 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 687 233,12 сўм (800 000 – 48 766,88 – 64 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 8 400 000 сўмни (1 200 000 х 7) ташкил этди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 400 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

√ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 400 000 – (400 000 х 6) = 6 000 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

314 527,5 + (6 000 000 – 5 242 125) х 17% = 443 366,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 389 742,5 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 53 623,75 сўмга (443 366,25 – 389 742,5) тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 49 515,75 сўмни ((6 000 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 43 013,5 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (49 515,75 – 43 013,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-июль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 200 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 7 200 000 сўмни (1 200 000 х 7) ташкил қилади. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 400 000 сўмдан ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

√ Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Январь-июль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 000 000 сўмни (8 400 000 – (400 000 х 6)) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

314 527,5 + (6 000 000 – 5 242 125) х 17% = 443 366,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 389 742,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (443 366,25 – 389 742,5) сўмни ташкил қилади.

Январь-июль ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 49 515,75 сўмни ((6 000 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 43 013,5 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (49 515,75 – 43 013,5) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмни (1 200 000 х 8%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 650 376,25 сўм (1 200 000 – 400 000 – 53 623,75 – 96 000) иш ҳақи олади.

 

15-ВАЗИЯТ 

Олий ўқув юртида ходим фарзандининг ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-июль ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 300 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 9 100 000 сўмни (1 300 000 х 7) ташкил этди. Унинг аризасига биноан февраль ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2016–2017 ўқув йили учун 3 000 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма февраль ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

√ Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 500 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Февраль-июнь ойлари учун ушланмалар 3 000 000 сўмни (500 000 х 6) ташкил қилди. Январь-июль ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 100 000 сўмни (9 100 000 – 3 000 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

314 527,5 + (6 100 000 – 5 242 125) х 17% = 460 366,25 сўм.

Январь-июнь ойларида 406 742,5 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси 53 623,75 (460 366,25 – 406 742,5) сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 50 515,75 сўмни ((6 100 000 – 1 048 425) х 1%) ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 44 013,5 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 502,25 сўмни (50 515,75 – 44 013,5) ташкил қилади.

Бюджетга 47 121,5 сўм (53 623,75 – 6 502,25) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 642 376,25 сўм (1 300 000 – 53 623,75 – 104 000 – 500 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

_____________________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун ­«СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида, февраль ойи учун 28.02.2017 йилдаги 9 (1177)-сонида, март ойи учун 28.03.2017 йилдаги 13 (1181)-сонида, апрель ойи учун 18.04.2017 йилдаги 16 (1184)-сонида, май ойи учун 23.05.2017 йилдаги 21 (1189)-сонида, июнь ойи учун 20.06.2017 йилдаги 25-26 (1193-1194)-сонларида чоп этилган.

Прочитано: 1881 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика