Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 25-26 / Ҳисобга олиш усули

Субсидиядан фойдаланмадингизми – пулни қайтаринг

 

Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши 100%). ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарори 13-бандига мувофиқ, юқори (бюджет) ташкилот буйруқ асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантириш (асбоб-ускуналар харид қилиш) учун бизга мақсадли пул маблағларини йўналтиради. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8890-счётдан фойдаланилади. Асбоб-ускуна 0130-счётга кирим қилинади, яъни баланс активи кўпаяди.

1. Мақсадли тушумлар давлат корхонасининг даромади ҳисобланадими?

2. Агар ҳисобланса, фойдаланилмаган маблағлар қайтарилган тақдирда солиқ солиш масаласи қандай ҳал этилади?

3. Қандай бухгалтерия проводкалари қўлланади?

Е.Колесникова, ДК бош бухгалтери.

 

 

1

Ҳисобга олишнинг қандай усулини танлаганингизга қараб саволингизга жавоб бериш мумкин.

ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарори 13-бандида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш назарда тутилган, унинг маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари белгиланган.

Ҳузурида мазкур Жамғарма ташкил этилган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги давлат бошқаруви органларига киради (9.12.2003 йилдаги ПФ-3358-сон Фармон).

Сиз олган мақсадли маблағлар – давлат субсидиялари. Агар улар узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларга ажратилса, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши – активларга киритиладиган субсидиялардир (АВ томонидан 3.12.1998 йилда 562-сон билан рўйхатдан ўтказилган 10-сон БҲМСнинг 5-банди).

Бундай субсидиялар бухгалтерия ҳисобида активнинг (асбоб-ускунанинг) фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида эътироф этиладиган мақсадли тушумлар деб акс эттирилади. Яъни амортизация ҳисобланишига қараб даромад ҳам тан олинади.

Ҳисобга олишнинг бошқа усули ҳам мавжуд, бунда субсидиялар активнинг бутун фойдали хизмат муддати давомида ҳисобланадиган эскириш ҳисобига актив қийматини камайтиради. Ушбу усулда даромадлар ва харажатлар счётлари қўлланилмайди (10-сон БҲМСнинг 17-банди).

Танланган ҳисобга олиш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиши керак.

 

2

Солиқ солиш мақсадида бюджетдан берилган субсидияларга, танланган ҳисобга олиш усулидан қатъи назар, фойда солиғи бўйича солиқ тўловчининг даромади (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 6-банди) ва ЯСТ солинадиган объект (Солиқ кодексининг 355-моддаси 4-қисми 6-банди) сифатида қаралмайди.

Субсидия олиш ўз-ўзидан уни бериш билан боғлиқ шартлар бажариб бўлинган ёки бажарилади деган маънони англатмайди (10-сон БҲМСнинг 7-банди).

Хўжалик юритувчи субъект муайян шартларни бажармаган тақдирда давлат субсидияларини қайтариб бериши керак. Бундай ҳолатда субсидияларнинг қайтарилиши билан аввалги ҳисобот даврига тузатиш киритилмайди, балки бухгалтерия сметаларидаги ҳисоб-китоб маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Шу тариқа, сметалардаги маълумотлар асосида аниқланадиган, қайтариладиган сумма субсидиянинг ҳақиқатдаги қолдиғига мос келмаслиги мумкин.

Активларга киритиладиган, қайтариладиган субсидиялар мақсадли тушумлар счётидаги қолдиқни қайтарилаётган сумма миқдорида камайтириш йўли билан акс эттирилади. Агар қайтарилаётган сумма субсидия қолдиғидан ошиб кетса, фарқни «Фойда ва зарарлар» счётида акс эттирган ҳолда субсидия миқдорини қайтарилаётган суммагача тиклаш зарур (10-сон БҲМСнинг 20-банди).

Шу тариқа, субсидияларнинг қайтарилиши даромадлар ва харажатлар счётларига дахлдор бўлмайди ҳамда солиқ солишга таъсир кўрсатмайди.

 

3

Субсидиялар ва бошқа мақсадли тушумлар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Субсидияларнинг келиб тушиши ва амортизацияланадиган активларнинг сотиб олиниши

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Субсидия ажратилганлиги ҳақида хабарнома олинганлиги акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

8820-«Субсидиялар»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

Пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5530-«Бошқа махсус счётлар»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Етказиб берувчига олдиндан тўлов тўланди

 

4320-«Узоқ муддатли активлар учун етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5530-«Бошқа махсус счётлар»

Асосий воситаларнинг олиниши акс эттирилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Тўланган аванс ҳисобга киритилди

 

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

4320-«Узоқ муддатли активлар учун етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

Асосий воситалар фойдаланишга жорий этилди

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

 

Субсидияларнинг сарфланиши

 

1-усул

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

АВ амортизацияси ҳисобланди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

АВ амортизацияси суммасидаги даромад тан олинганлиги акс эттирилди

 

8820-«Субсидиялар»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

2-усул

 

АВ амортизацияси ҳисобланди

 

8820-«Субсидиялар»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

 

Субсидияларнинг қайтарилиши

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Субсидия маблағлари қайтарилаётган сумманинг қолдиқдан ошиш суммасига тикланиши акс эттирилди

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

8820-«Субсидиялар»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

Қайтарилаётган сумма миқдоридаги субсидия ҳисобдан чиқарилди

 

8820-«Субсидиялар»;

8890-«Бошқа мақсадли тушумлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Субсидиялар қайтарилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5530-«Бошқа махсус счётлар»

 

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1896 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика