Norma.uz

Хизмат ишларига шахсий транспорт

 

Корхона микрофирма (ЯСТ тўловчиси) ҳисобланади.

2016 йил охиригача ходимга (веб-дизайнер) нормалар доирасида корхона манфаатларини кўзлаб шахсий автомобилдан фойдаланганлиги учун компенсация тўланган. 2017 йил бошида корхона автомобиль сотиб олди ва моддий жавобгарликни юклаган ҳолда уни техник директорга берди. Амалиётда корхона манфаатларини кўзлаб хизматлар етказиб берувчилар, мижозлар ва бошқалар олдига кўп қатнашига тўғри келади. Йўл варақалари, километрларни ҳисоблаш ва бошқалар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда техник директор автомобилдан фойдаланишга бепул ссудани расмийлаштиришни ва корхонани муаммолардан халос этишни таклиф қилди. Муассис, корхона директори ҳам унинг ўзи, ссуда шартномасини тузишга қарши эмас.

Бундай хатларга жавобингизга қараганда, автомобилдан фойдаланишга бепул ссудани корхона ходимига расмийлаштириш мумкин. Унинг иш ҳақидан моддий наф тарзидаги даромаддан бўлгани каби умумий шкала бўйича даромад солиғи ушлаб қолинади. Бепул ссуда эса нотариал тасдиқланади ва ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилади.

Техник директор бандлиги сабабли директор, бош бухгалтерни мунтазам олиб юролмайди, мижозлар ҳузурига қатнай олмайди. Буни ўриндошлик асосида веб-дизайнер – 2016 йилгача шу иш билан машғул бўлган корхонамиз ходими қилади.

1. Автомобиль ссуда шартномасига кўра техник директорга бепул берилганда корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?

2. Корхона балансида автомобилга эга бўла туриб, корхонада бошқа ишни бажарувчи ходимга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлаши мумкинми?

Э.Сувонова,

бош бухгалтер.

 

1

Автомобиль ссуда (текин фойдаланиш) шартномасига кўра ўз ходимига берилганда, агар автомобилдан ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланилса, ссуда берувчи корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Бироқ техник директор корхона бошқарув органининг аъзоси ҳисобланиши сабабли корхонангиз билан техник директор ўртасида текин фойдаланиш шартномасини расмийлаштириш вариантини қўллаб бўлмайди (ФКнинг 618-моддаси).

Корхона у билан автомобилни ижарага бериш шартномасини расмийлаштириши мумкин.

Бу ҳолда корхонада оператив ижарага беришдан даромад юзага келади, сизнинг ҳолатда унга бошқа даромад сифатида қаралади. Бошқа даромадга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади. Ижарага беришдан даромад, башарти ижарадан тушган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан даромадларнинг умумий суммасидан ошмаса, бошқа даромад деб тан олинади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Акс ҳолда корхонада қўшимча фаолият тури – мол-мулкни ижарага бериш юзага келади.

Шуни қайд этиш зарурки, автомобилни ижарага бериш (ёки ссуда) шартномасини тузишда автомобилни сақлашга (бензин, таъмирлаш ва ҳ.к.) доир барча харажатлар ижарага берувчи – техник директор зиммасида бўлади.

Бунда автомобилдан амалда корхона манфаатларини кўзлаб фойдаланилса, корхонада текинга олинган мулкий ҳуқуқлар кўринишидаги даромад юзага келади. Текинга олинган мулкий ҳуқуқлар суммаси бошқа даромадлар таркибида ЯСТни ҳисоблашда солиқ солиш базасига киритилади (Солиқ кодексининг 132, 135, ­355-моддалари).

Шу сабабли энг тўғри вариант – корхона бухгалтерия ҳисобида автомобилдан фойдаланиш харажатларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш.

 

2

Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўлаш корхона балансида бўлган автомобиллар сонига боғлиқ эмас.

Агар веб-дизайнерингиз ҳақиқатан ҳам хизмат эҳтиёжлари учун ўз автотранспортидан фойдаланса, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорида белгиланган тартибда шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун унга компенсация тўлашга ҳақлисиз.

Ходимга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлаш ҳақидаги қарорни корхона раҳбари қабул қилади. Корхона раҳбарининг буйруғи компенсация тўлашга асос бўлади. Нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва у ўртача иш ҳақини ҳисоблаб ёзишда инобатга олинмайди (ВМнинг 154-сон қарорига 3-илова).

 

Дарина Абухович, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика