Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 24 / Солиқ хизмати хабарлари

Мурожаат, ижро, назорат, натижа

 

Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига, турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромад топишга чоғланган «тадбиркор»лар ҳам, афсуски, учраб туради.

Қуйида давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 31 майидан 7 июнига қадар ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.

 

«Ишонч телефонлари» эшитади...

Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефонлари»га бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. Хусусан, ҳафта давомида 202 та, шундан 5 юридик ва 197 нафар жисмоний шахсларнинг мурожаатлари айнан телефон орқали қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

 

Қарор ижроси – назоратда

Давлат солиқ органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ­ПҚ-2777-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан изчил иш олиб бормоқда. Хусусан, ҳафта давомида жойларда НКМ ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 436 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Назорат тадбирлари давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 723 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, у аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 68 нафар жисмоний шахс ҳам судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

 

Фуқаролар мурожаати асосида ўтказилган текширишда Андижон вилояти Хонобод шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «Фароғат орзу умиди» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган квитанциялардан фойдаланган ҳолда аҳолидан жами 22 млн 328 минг сўмдан зиёд нақд пул олиниб, банк муассасасига топширилмаганлиги аниқланди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати шу шаҳарда фаолият кўрсатиб келаётган «Имкон барака самара» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу ширкат томонидан давлат рўйхатидан ўтмаган квитанциялардан фойдаланиб келинаётганлиги, ғазнада 13 нафар фуқародан олинган 2 млн 643 минг сўм эвазига ёзилган давлат рўйхатидан ўтмаган квитанциялар борлиги ҳамда фаолияти давомида аҳолидан жами 29,2 млн сўм нақд пул йиғиб олиниб, банк муассасасига топширилмаганлиги маълум бўлди.

 

Сирдарё вилояти Боёвут туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.Ж.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 8 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва НКМ хотирасига кирим қилинмаган 349 минг сўм нақд пул борлиги ҳамда нақд пулга нисбатан пластик карточкага 18 минг сўм устама ҳақ қўйилганлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Сирдарё туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Шодлик» (номи ўзгартирилган) хусусий корхонасида ҳам кузатилган. Ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган 158 минг сўм нақд пул борлиги ва НКМ хотирасига кирим қилинмаганлиги аниқланган.

 

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.Х.га қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбирида тадбиркор томонидан харидорга 4 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва унинг хотирасига кирим қилинмаган 42 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Яккабоғ туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Н.Ж.га қарашли савдо дўконида аниқланди – тадбиркор харидорга 40 минг сўмга НКМ чеки бермаган. Шунингдек, шохобча ғазнасида НКМ хотирасига кирим қилинмаган 429 минг сўм нақд пулнинг борлиги ҳам маълум бўлди.

 

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Ч.Д.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 7 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва унинг хотирасига кирим қилинмаган 1 млн 172 минг сўм нақд пулнинг борлиги маълум бўлди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани Қурувчилар кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ш.М. харидорлардан тушган нақд пулга НКМ чеки бермаганлиги, бундан ташқари, фаолият бошлаганидан буён инкассация хизмати билан шартнома тузмаганлиги ҳамда савдо шохобчасида НКМ ва тўлов терминали ўрнатилмаганлиги маълум бўлди.

Нукус шаҳар деҳқон бозори ҳудудидаги якка тартибдаги тадбиркор У.А. томонидан савдодан тушган 745 000 сўмлик нақд пулнинг НКМдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

 

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Сангзор мевалари» МЧЖга қарашли савдо шохобчасида ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобча сотувчиси томонидан харидорга 28 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва унинг хотирасига кирим қилинмаган 691 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

Ана шундай ҳуқуқбузарлик Жиззах шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.Э.га қарашли савдо шохобчасида ҳам кузатилган: бу ерда савдодан тушган 152 минг сўм нақд пул борлиги аниқланган.

 

Бухоро вилояти Ромитан туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Ф.Ҳ.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 40 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва унинг хотирасига кирим қилинмаган 70 минг сўм нақд пулларнинг борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Бухоро туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Д.А.га қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбирида ушбу шохобчада савдодан тушган ва НКМ хотирасига кирим қилинмаган 162 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

Шофиркон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор А.А.га тегишли савдо дўконида ўтказилган солиқ текшируви давомида сотувчининг харидорга 20 минг сўмга харид чеки бермаганлиги, 1 тонна қурилиш цементини пластик карточкада сотишда 20 минг сўм устама қўйганлиги аниқланди.

Айни пайтда аниқланган ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар

Ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ҳафта давомида 3 206 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўйган 2 415 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу жумладан:

савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 504 нафар, шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) бўйича 330 нафар;

б) НКМни қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 137 нафар;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 37 нафар;

бино, иншоот ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 80 нафар;

уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 362 нафар;

даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 119 нафар;

ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 277 нафар;

автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 325 нафар фуқаро;

солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 606 нафар;

дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 22 нафар;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган 120 нафар мансабдор шахс маъмурий жазога тортилган.

 

Музаффар Юсуф НАЗАРОВ, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати бошлиғи.

Прочитано: 1717 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика